UZ

Сўнгги янгиликлар

15:18"Манчестер Юнайтед" Онана ўрнига юлдуз дарвозабонни олиб келмоқчи  0 14:51"Ливерпуль" "Челси" ҳимоячисини сотиб олиши мумкин  0 14:26КХДР етакчиси мамлакатда Премьер-лига ўйинлари трансляция қилинишига рози, аммо...  10 13:59МЮ Осимхенни сотиб олиш бандини фаоллаштиради  0 13:33Канселу, Лоди, Ал Шаҳрони, Митрович ва яна 2 футболчи "Пахтакор"га қарши ўйнамайди  13 12:56"Машъал" яна 4 нафар футболчи трансферини эълон қилди  3 12:32Расман: "Машъал" "Қўқон-1912" ва ОКМК собиқ футболчисини сафига қўшиб олди  1 12:19"Қизилқум" U-21 жамоасига техник мағлубият ёзилади  1 11:52"Ал Ҳилол" Тошкентга етиб келди  8 11:25Расман: "Қўқон-1912" "Андижон"га қарши ўйинни ўз майдонида ўтказади  5 10:51«Қўқон-1912» — «Андижон» учрашуви қаерда бўлиши маълум  3 10:20"Бунёдкор"нинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди   8 09:45Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Комо»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 09:12Ўртоқлик учрашувлари. Ўсмирларимиз «Аспире» жамоаларига қарши баҳс олиб борди  3 09:05МЛС. "Интер Майами" сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Суарес ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди  7

Денис Бушуев: "Қизил карточкагача ишлар яхши кетаётганди" Янгиликлар

Денис Бушуев: "Қизил карточкагача ишлар яхши кетаётганди"

Coca Cola Суперлиганинг 12-тури доирасида "Андижон" майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Турон" бош мураббийи Денис Бушуев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Фикрларим салбий. Жамоам қизил карточкага қадар яхши ўйин кўрсатаётганди. Қизил карточка борасидаги вазиятни кўрмадим, шу сабабли нимадир дея олмайман. Четлатишдан кейин бизга қийинлик қилди, камчилик бўлиб ўйнаш осон бўлмади. Қанчадир вақт мобайнида дарвозамиз дахлсизлигини ушлаб турдик, кейин йигитларда куч қолмади. Камчилик бўлиб ўйнаш жуда қийин. Рақиблар катта босим уюштирди ва керакли голларини урди. 

- "Турон"даги фаолиятингизда лиганинг 5 ўйинида қатнашиб, 1 очкога эга бўлдингиз. Бу борада фикрингиз қандай?

- Келинг, бугунги ўйин ҳақида гаплашайлик. Барча учрашувларда бизда етарлича имкониятлар бўлмоқда. Бугун ҳам қизил карточкагача ишлар яхши эди, ҳисобда олдинда бораётгандик. Ҳисобдаги фарқни оширишимиз ҳам мумкин эди. Агарда бирор ўйинда жамоам охиригача ўйнамай ташлаб юбораётган бўлса, гапирса бўларди. Бироқ жамоам охиригача курашмоқда, ўйнамоқда. Қандайдир деталлар ўйин тақдирини ҳал қиляпти. Жамоанинг келажагига яхши умид билан қараяпман. Таркибимизда ёш футболчилар жуда кўп, улар профессионал футболдаги илк қадамларини ташлашмоқда. 

- "Андижон"дан шундай ўйин кутганмидингиз?

- Исталган жамоага бу ерда қийин бўлади. Шу сабабли 120 фоиз, балки, ундан ҳам кўпроқ куч билан ўйнаш керак. Турнир жадвалининг биринчи ёки иккинчи қисмидаги жамоа деб ажратилмайди ва максимал куч билан ўйнаш керак. Афсуски, бугун биз мағлуб бўлдик. 

- Александр Хомяков билан муносабатларингиз яхшими?

- Ҳа, у билан танишман. Биргаликда лицензия учун ўқиганмиз. Анчадан буён у билан кўришмагандим, кўриб хурсанд бўлдим. Уни ғалаба билан табриклайман ва навбатдаги учрашувларда омад тилайман.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика