

Қайд этиш керак, Дембеле учрашувда захирадан майдонга тушиб, икки марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди ва баҳсда энг яхши ўйинчига айланди.
"Захирада ўтириш осон эмас. Ўйинга тушганда эса футболчи доимо ўзининг энг яхши сифатларини очиб бериши ва жамоага ёрдамлашиши керак. Бугун менда барчаси ўхшади.
"Лион"нинг жамоавийлик руҳи ўзгарди. Энди биз топ-жамоамиз", - деди Дембеле.
"Лион" финалга чиқиш учун 19 август куни "Бавария"га қарши баҳс олиб боради.



