

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне "Манчестер Юнайтед"га қарши (6:3) Англия Премьер-лигасининг 9-тур учрашувида 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "шаҳарликлар" сафидаги жами ассистлари сони 94 тани ташкил қилади.
"Sky Sports" талқинига кўра, де Брюйне "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши ассистент бўлди. У 93 та голли узатмаси орқали "Сити" собиқ футболчиси Давид Сильванинг рекордини янгилади.



