Де Брюйне кичик жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди
		
		05 июн 2021 20:30
        Янгиликлар	
	 
				 
				Де Брюйне кичик жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди
“Ман Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ЕЧЛ финалида “Челси”га қарши баҳсда юз қисмидан жароҳат олганди.
			Аввалроқ, унинг бурни сингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, футболчи кўз косасига шикаст етгани туфайли операция ҳам қилинди.
“Ҳаммаси жуда яхши, қувноқ кайфиятда ўтди. Де Брюйне душанба куни жамоага қўшилишини сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Ушбу кичик операция тезроқ тикланиши учун зарур эди. Энди соғайиши учун кўп вақт талаб этилмайди. Жарроҳлик амалиёти атиги 20 дақиқа давом этди”, дейди Белгия ТЖ устози Роберто Мартинес.
Аввалроқ, Мартинес де Брюйне Евро-2020 доирасида Россияга қарши ўтадиган 12 июндаги баҳсни ўтказиб юборишини айтганди.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар