UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  8 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  25 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  11 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна"нинг янги мавсум учун таркиби 60 фоизга аниқ" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Сўғдиёна"нинг янги мавсум учун таркиби 60 фоизга аниқ"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Даврон Файзиев "Бухоро"га қарши ўтган баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Иккинчи йиғиндаги охирги назорат учрашувини ўтказдик. Биринчи бўлимдан кўнглим тўлди. Иккинчи бўлимда асосан ёшлар майдонга тушишди. Элёр Орифов, Иззатилла Абдуллаев ва Суннатилла Мамадалиев каби футболчилар "Бухоро" билан баҳсда иштирок эта олишмади. Улар тиббий кўрикдан қайтадан ўтишлари керак.

Ёшлар баҳс охирида бироз тажрибасизлик қилишди ва гол ўтказиб юбордик.

Учинчи йиғинимиз Тошкентда 24 февраль куни бошланади. 8 мартгача шу ерда бўламиз. Сабаби олий лиганинг дастлабки 2та ўйинимизни ҳам Тошкентда Ўзбекистон чемпиони ва вице-чемпионига қарши ўйнаймиз.

"Бунёдкор" ва "Локомотив" ОЧЛ доирасида ўйин ўтказишади. Уларнинг ўйинларини кузатамиз ва таҳлил қиламиз. Халқаро мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган иккала жамоамизни ҳам қўллаб қувватлаймиз. Уларда бизга нисбатан ўйин амалиёти кўпроқ бўлиши турган гап. Биз ҳам қараб турмаймиз ва муносиб тайёргарлик кўришга уринамиз.

"Машъал" билан ўйин бекор қилинди. Сабаби биз улар билан табиий майдонда ўйнамоқчи эдик. Об-ҳаво ноқулай келгани учун баҳсни бекор қилишга мажбур бўлдик. Учинчи йиғинда биринчи лиганинг "Цементчи" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишимиз аниқ.

Таркибимиз 60 фоизга аниқ бўлди дейишим мумкин. Бугун биринчи бўлимда тушганлар жамоада қолишлари аниқ, иккинчи таймда ўйнаганларнинг тақдири эса ҳозирча номаълум. Уларнинг учинчи йиғиндаги ҳаракатларига қараб шартнома таклиф қиламиз ёки хайрлашамиз, - дейди Даврон Файзиев. 


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика