UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  4 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  13 19:15Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  26 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" (матнли трансляция)  0 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  1 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  7 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  24 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  26 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  15 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6

Даврон Файзиев: “Шошилмаслик керак” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Шошилмаслик керак”

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал “Динамо” – “Қизилқум” (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасида фикрларини билдирди.

“Бугун гувоҳи бўлганингиздек майдонда деярли тенгкураш кечган бўлсада, ўз хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Айниқса, тезкор голлар барча режаларимизни бузди. Бу эса футболчиларга ўз таъсирини кўрсатди. Рақиб жамоа сўнгги турда Тошкент ва Қўқонда муваффақиятли тўп сурганди. “Қизилқум” айни кўтарилиш жараёнида. Бундай пайтда жамоа ҳар қандай рақибни янчиши мумкин. Уларнинг таркиби маҳорат ва тажриба бобида биздан устун эканлигини кўриниб қолди.

Шунга қарамай, афсуски бу сафар ҳам яратилган вазиятлардан фойдаланиш бобида анча оқсадик. Рақиблар эса ҳар қандай хатомиздан жуда унумли фойдаланишмоқда.

Иккинчи даврада таркибимизни кучайтиришни режалаштирганман. Сабаби, мақсадимиз учун таркибда ўзгаришлар қилиниши шарт.

“Динамо”да ҳали имконият бор. Агар имконият йўқ, мен буни уддалай олмайман деб ўйлаганимда Самарқандга келиб “Динамо”да иш бошламасдим. Хулоса қилишга шошилмаслик керак. Жўжани кузда санаймиз” – дейди “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика