UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  0 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  3 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  6 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  7 21:15Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?  2 21:00Суперлига. "Хоразм" 15 йилдан сўнг уйига қайтган оқшомда "Қизилқум"га мағлуб бўлди  20 20:37Артём Петросян: "Ўйинни якка курашларда ютқазганимиз учун бой бердик"  1

Даврон Файзиев: "Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади"

Про-лига учинчи туридан ўрин олган "Юниред" – "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйинга ташриф буюрган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйин қизиқарли бўлди. "Юниред" жамоаси Про-лигада ўз номига, курашувчанлик қобилиятига эга жамоа. Биз рақибнинг ўтган ўйинини ўрганиб чиққанимизда, улар "Динамо" билан бир хил ўйин кўрсатишганига гувоҳ бўлгандик. Шунга қараб бугун ҳам ўз режамизни туздик. Мақсад биринчи голни киритиб олиш эди ва бунга эришдик. Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади. Барчаси учрашувлар қизиқарли бўлмоқда. Кеча ҳам жуда ажойиб ўйин бўлди. Про-лига анча ўсди. Биз эса ўз йўлимизда давом этамиз. Камчиликларимиз бор, уларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Энди "Насаф"га қарши кубок ўйинига тайёрланамиз. 

- Даврон ака, бир неча йилдан бери Про-лигада ишлаяпсиз. Ўртадаги тафовутни, фарқни қанчалик сездингиз?

- Мен фарқни эмас, Про-лига кучайганини сездим. Қишки ўқув-йиғин машғулотларида бир неча ўртоқлик ўйинлари ўтказганимизда ва ўйинларни кўрганимда ҳам унчалик ҳам катта фарқ сезмадим. Ҳозир Про-лигадаги барча жамоада Суперлигада ўйнаган футболчилар ўйнамоқда. Осонликча ҳеч ким жон бермаяпти. Мақсадга ҳар доим қийин йўлдан борилади. Биз бу йўлни раҳбарият билан енгиб ўтамиз, албатта. 

- Даврон ака, водийда футболни жуда севишади. Сиз воҳа ва бошқа ҳудудларда ишлагансиз. "Қўқон-1912"да ҳомийлар, шарт-шароитлар борасида аҳвол қандай?

- Мен Самарқанд ёки "Локомотив"да ишлаганман. Улар билан солиштирса, бизда бироз пастроқ. Лекин, ҳозир барча ишларимиз жой жойида. Ҳомим масаласида менда аниқ маълумот йўқ, лекин ҳозирча шаҳар ҳокимияти бизга ёрдам бермоқда. Тез орада бизга асосий ҳомий бириктирилиши борасида айтишган, шуни кутиб турибмиз. Про-лиганинг аксарият жамоалари ўз ҳомийларига эга. Биз ҳам ўйлайманки, тез кунларда ҳомийларга эга бўламиз.

- Даврон ака, охирги ўйинларда учрашув тақдирини тажрибали футболчилар ҳал қилишмоқда. Бу Про-лигада янги авлод чиқмаётгани билан боғлиқми ёки тажрибали футболчилар ўзларини Про-лигада яхши ҳис қилишмоқдами?

- Тўғри айтиб ўтдингиз. Клубда ўз академияси бўлмаса, барибир тажрибали футболчиларга таянади, ёш футболчилар кам бўлади. Бунга қисман қўшиламан. Ҳозирда қўқонлик ёш футболчиларимиз бор. Энди уларни пишириш керак. Академия ва мусобақалар ўтказмаган футболчилар катта жамоаларда йўқолиб қолишади. Бошқа жамоаларда легионерлар кўп. Биз эса легионерлар билан мақтана олмаймиз. Жамоамиз тажрибали футболчилар ва ёшларга таянади. Йил бошида ҳам буни айтганмиз. Келгусида ёшларимизга ҳам ўйин амалиёти берилади ва янги номларга ҳам эга бўламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика