UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  2 19:50Суперлига. "Шўртан" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  0 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  8 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  0 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  11 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  5 17:53Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  11 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  2 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  8 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  4 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  19 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0

Даврон Файзиев: «Эркинжон Турдимовнинг «Динамо»ни ўз назоратига олгани бизга катта куч берди» Янгиликлар

Даврон Файзиев: «Эркинжон Турдимовнинг «Динамо»ни ўз назоратига олгани бизга катта куч берди»

Теглар :  Даврон Файзиев
«Динамо» - «Орол» (3:0) учрашувидан кейин «Динамо» жамоаси бош мураббийи Даврон Файзиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун жамоамиз йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсада, футболчилар кўрсатган ўйиндан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим, дейишим қийин. Негадир, ўз майдонимизда ўйин жиҳатдан ташаббусга эга бўлаётган бўлсакда, жамоа сафардагидан нисбатан оғирроқ ўйин намойиш этмоқда. Шу жиҳати менга ёқмаяпти.

- Жамоа футболчиларидан айнан нимани кутаяпсиз?


- Мен ҳар ўйинда майдонда жанг қиладиган, шижоатли ва курашувчи жамоани кўрмоқчиман. Ҳозиргача оладиган бўлсак, уйимизда фақат “Машъал”га қарши кўрсатган, 2:0 ҳисобида ютган ўйинимиздан қониқдим. Сафарда жамоа яхшироқ ўйнаётган бўлса, уйда мен кутган ўйинни ҳар доим ҳам кўрсата олмаяпмиз. Менга ҳар ўйинда рақиб хоҳ охирги ўринда бўладими, хоҳ пешқадам жамоа бўладими уларга қарши майдонда жанг қиладиган футболчилар ва ўйин керак. Ҳозирда эса рақибларга қарши жамоанинг руҳий тайёргарлиги турли хил бўлмоқда. Жамоа исталган ўйинда жанговар кайфиятда тушиши шарт. Шу боис футболчилардан энг аввало шижоат, кураш ва тезликни талаб қиламан.

- “Орол” сўнги турда “Машъал” устидан йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу ҳам жамоани ўйинга тайёрлашда таъсир қилгандир?


- Чинданам, «Орол» жамоаси сўнгги поғонада бораётган бўлсада, рақибларига жиддий қаршилик кўрсата олади. Шу боис йигитларимизга бу рақибга қарши баҳс қийин бўлишини уқтиргандим. Бугунги ўйинни кўрмай, фақат 3:0 натижани эшитган мухлислар “Динамо” осон ғалабани қўлга киритди деб ўйлаши мумкин, аммо бугун жамоага 3 очкони қўлга киритиш осон бўлгани йўқ.



- Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг “Динамо” билан учрашуви ва жамоани ўз назоратига олгани ҳам футболчиларга қандайдир руҳий кўмак бераяптими?


- Шубҳасиз! Эркинжон Оқбўтаевични бутун Ўзбекистон футбол жонкуяри сифатида билиши бежизга эмас. Бундай раҳбар билан фақат юқори натижаларни кўзлаяпмиз. Вилоят ҳокимининг биз билан учрашувда белгилаган вазифа ва мақсадлари бизга ҳам катта масъулият юклайди. Хусусан, футболчилар ҳам буни жуда яхши тушуниб туришибди. Эркинжон Турдимовнинг “Динамо”ни ўз назоратига олгани бизга катта куч берди. Йиғилишдан сўнг, куни кеча клуб қароргоҳида бўлиб, вазият билан тўлиқ танишдилар, учрашув давомида “Динамо” жамоаси тарихини шу даражада яхши билишлари шахсан мени ҳайратга солди. Эркинжон Оқбўтаевичнинг шонли тарихга эга “Динамо” жамоаси мавқеини яна қайта тиклаш борасидаги гаплари биз учун ҳам катта масъулият бўлади.

- Про-Лига якунигача 7 тур қолди. Жамоа энг яқин таъқибчисидан 7 очко ортда қолмоқда. Жамоанинг пешқадамлар сафига кириб олиши имконияти қай даража деб ўйлайсиз?


- Олдин ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман – “Динамо” охиригача кураш олиб боради. Вилоятимиз ҳокими билан учрашувдан кейин жамоамиз олдига катта вазифалар қўйилди. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба учун курашишда давом этамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика