UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  44 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  194 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Даврон Файзиев: "Яқин кунларда истъефога чиқмоқчиман" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Яқин кунларда истъефога чиқмоқчиман"

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (4:2) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги матбуот анжумани мен учун "Сўғдиёна" бош мураббийи лавозимидаги охирги матбуот анжумани бўлиши мумкин. Сабаби яқин орада мен истеъфо сўраб ариза ёзмоқчиман. Сабаби натижа ёмонми демак мураббий айбдор, барча айбни ўз бўйнимга оламан", - деб гап бошлади Файзиев.

"Ўйин ҳақида нима дея оламан, белгиланган пенальти футболчиларимни руҳан синдириб қўйди. Сабаби бу йил жамоам биринчи бўлим гол ўтказиб юборса руҳан тушкунликка тушиб қолмоқда. Жамоа муаммоларини қанчалик тез бартараф этса натижа шунчалик тез келади. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Ўйин борасида "Навбаҳор" биздан устун бўлмади, фақат омад эвазига рақиб ғолиб бўлди. Бугун икки тенг жамоа курашди".

"Жамоада молиявий муаммолар ҳамон бор. Биз олий лига клубларидан ўйинчи олиб кучаймадик, аксинча биздаги асосий ўйинчилар бошқа клубларга ўтиб кетишди. Бир йилда жамоа тузиб бўлмайди. "Сўғдиёна" бунчалик оғир аҳволга тушиб қолади деб ўйламаган эдим", - дейди Даврон Файзиев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика