UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  13 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  74 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Даврон Файзиев: «Олий лигага қайтиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз» Янгиликлар

Даврон Файзиев: «Олий лигага қайтиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз»

«Сўғдиёна» - «Қизилқум» учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Бугун анча қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Футболчилар майдоннинг ҳар бир ерида сўнгги дақиқаларгача кураш олиб боришди. Бир неча голли вазиятлар бўлди. Бироқ ҳужумчиларимизда тажриба етишмади. Мавсумни ғалаба билан якунлаганимиздан хурсандман.

— Афсус жамоамиз олий лигани тарк этди. Менимча биз бунга лойиқ эмасдик. Мавсум давомида ўз уйимизда йўқотилган қимматли очколар мавсум сўнггида ўз сўзини айтди. Ўша «Бухоро», «Машъал», «Динамо», «Олмалиқ» жамоаларига қарши кечган Зоминдаги ўйинларда керакли натижаларга эришганимизда аҳволимиз ҳозиргидек бўлмасди. Ҳамма айбни ўз бўйнимга оламан. Меҳмондаги ўтказган ўйинларимизни кузатган мухлислар, мутаҳассислар менимча «Сўғдиёна» ҳақида салбий фикрда бўлмасалар керак.

— Жамоани ўзагини сақлаб қолган ҳолда ишлашда давом этамиз. Бу футбол. Ҳаёт давом этади. Биз албатта олий лигага қайтиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ортга эса йўл йўқ. Яна бир ачинарли томони: Янги стадионни биринчи лигада қарши олишимиз. Менимча буни ҳам ҳеч ким хоҳламаганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика