UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

Даврон Файзиев: "Мағлубиятда барча айбни ўз бўйнимга оламан" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Мағлубиятда барча айбни ўз бўйнимга оламан"

"Сўғдиёна" - "Локомотив" (0:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Даврон Файзиев иштирок этди.
"Мағлубиятни тан олиш мардларни иши, бугунги мағлубиятда барча айбни ўз бўйнимга оламан. Ғалаба қозонса жамоа ютади, ютқазса - мураббий. Йигитларга кўрсатма бераётганимдан сенсацияни қўлга киритишни истаётганимни айтгандим. Ўйлаган натижамизга эриша олмадик", - деб гап бошлади Файзиев. 

"Ўз хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик. Иккита хато қилдик ва иккита гол ўтказиб юбордик. Бизда эса 5-6та вазият бўлди, худди рақиб дарвозаси сеҳрлангандек туюлди. Омад кучлиларга кулиб боқади. Барчаси ўз қўлимизда, ҳали ҳеч нима йўқотилмади. Бугунги йўқотилган очколарни Бухорода олишга уриниб кўрамиз".

"Рақиб сафида Игнатий Нестеровни алоҳида таъкидлаган бўлардим. У гол бўладиган вазиятларда ўз жамоасини қутқариб қолди".

"Ҳакамларни бошқарадиган ва текшириб борадиган ташкилот бор. Комиссарлар бор. Шу боис уларни ишини муҳокама қила олмайман. Ҳакамларнинг иши ҳақида гапиришга мураббийнинг ҳаққи йўқ, клубнинг ҳаққи бор".

"Майдон ёмонлиги ҳақида баҳоналар кетмайди, иккала жамоа битта майдонда ўйнайди. Шу боис "асфальт" бўлса ҳам ўйнашимиз ва ғалаба қозонишимиз керак".

"Кейинги турда Бухорога сафар қиламиз. Эдгар Гесс ишдан бўшатилгани ҳақида матбуотдан ўқиб билдим. Бизда орқага йўл йўқ. Бухорога фақат ғалаба учун борамиз", - дейди Даврон Файзиев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика