UZ

Сўнгги янгиликлар

02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  0 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  0 02:04КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди  125 00:35Погба янги клуби деярли маълум  2 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  2 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  71 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5

Даврон Файзиев: “Куз келдими демак “жўжалар”ни санайдиган вақт келди” Янгиликлар

Даврон Файзиев: “Куз келдими демак “жўжалар”ни санайдиган вақт келди”

“Динамо” – “Сўғдиёна” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, барча гувоҳи бўлди жуда қизиқарли ўйин бўлди”, - деб гап бошлади Даврон Файзиев. 

“Кўпчилик менга битта саволни жуда кўп берди: Қачон “Сўғдиёна” сафарда очко жамғаради? Мана бугун биз сафарда бир очко қўлга киритдик. Дуранг адолатли натижа бўлди. Бугун самарқандлик мухлислар жамоамизни қарсаклар билан қарши олгани менга жуда ёқди.

“Ўйинда бизда ҳам, майдон эгаларида ҳам вазиятлар бўлди, ўйин жанговор руҳда ўтди. Дуранг натижадан тўла қониқдим дея олмайман, ҳар бир мураббий доим нимадандир қониқмайди, 8:0 ҳисобида ютсангиз ҳам ўйиндан қониқмаслигингиз мумкин. Натижа қониқтириши мумкиндир, аммо қайсидир жойдаги ўйин ёқмаслиги мумкин. Биз Самарқандга дуранг учун эмас ғалаба учун келгандик, аммо дурангга эришдик. “Динамо” ўз мухлислари қаршисида ғалаба қозонишни исташи аниқ эди, биз шунга яраша тайёргарлик олиб боргандик”.

“Ҳар бир рақибга хурмат билан қараймиз, ҳозирча олий лигани ким тарк этиши маълум эмас. Олий лиганинг иккала қисмида ҳам кураш сўнгги турларга қадар кечишига шубҳа йўқ. Лекин унутмангки куз келди, демак “жўжалар”ни санайдиган палла келди. Вақт кам қолмоқда, 8та ўйин қолди, шуни инобатга олсак барча жамоаларда имконият бир хил”.

Умид Раимжонов ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика