UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  1 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   1 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  4 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  3 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  16 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  3 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  21 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  14 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19

Даврон Чориев: "Осиё чемпионатида бош мақсад фақат чемпионлик" Янгиликлар

Даврон Чориев: "Осиё чемпионатида бош мақсад фақат чемпионлик"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўйинчиси Даврон Чориев бугун бўлиб ўтган Ироққа қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугунги ўйин кутилмаган бўлди. Ироқ терма жамоасини бунданда яхшироқ қаршилик кўрсатишини кутгандим. Бизда барчаси ўхшади. Мураббийларни кўрсатмаларини тўғри бажардик, деб ўйлайман. Хато ва камчиликлар йўқ эмас. Уларнинг устида ишлаймиз. Навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Даврон Чориев.

- Ироқ ўйинини яхшилаганми? 

- Мен кўрган охирги кўрган Ироқ терма жамоаси кучли эди. Рақиб сўнгги дақиқаларда катта куч билан ҳужумга ўтди. Таркибимизда ёшлар ҳам тўп тепганини айтиш жоиз.

- Маълум вақт терма жамоада кўринмадингиз. Айни пайтда ҳолатингиз  қандай?

- Жароҳатимни даволадим. Жисмоний тайёргарликка эътибор қаратамиз. 

- Жисмоний тайёргарлик бўйича испаниялик мураббий келди. Сизнингча бу кеч эмасми?

- Кеч ҳам, вақтли ҳам эмас. Худо хоҳласа Осиё чемпионатида бу мураббийнинг фойдаси тегишига ишонаман. Мусобақада бош мақсад фақат чемпионлик. 

Жаҳонгир Файзуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика