Давидс ўйин вақтида рақиблар билан муштлашгани учун қизил карточка олди
14 окт 2013 11:55
Янгиликлар


Давидс ўйин вақтида рақиблар билан муштлашгани учун қизил карточка олди
Голландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, айни пайтда "Барнет"нинг ўйновчи мураббийи сифатида ҳаракат қилаётган Эдгар Давидс "Рексем" клубига қарши ўйинда рақиблар билан муштлашиб кетди.
13 октябрь куни Англия бешинчи лигасида доирасидаги ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. 88-дақиқада "Барнет" 1:0 ҳисобида олдинда эди, шу вақтда Давидс рақибга тирсаги билан зарба берди. Жанжал натижасида Давидс ва "Рексем" ҳимоячиси Стивен Райт қизил карточка олишди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса меҳмонлар жавоб тўпини киритишди.
Айни пайтда "Барнет" 15та ўйиндан 22 очко тўплаб 9-ўринда бормоқда.
Айни пайтда "Барнет" 15та ўйиндан 22 очко тўплаб 9-ўринда бормоқда.

Фикрлар