Давид Луис кетишига Лэмпард сабаб бўлганини айтди

Alisher
19 авг 2019, 18:43
Бразилиялик ҳимоячи "Челси"дан кетиш сабабларини маълум қилди.

Англиядаги трансферлар ойнасининг охирида Давид Луис "Челси"дан "Арсенал"га ўтди. Футболчи нимага бу қарорга келганини очиқлаб берди.

"Адолатли бўлишга ҳаракат қиламан. "Челси"да бахтли эканлигимни ва у ерда кўплаб совринларни ютганимни ҳамма билади. Мен Лэмпард билан гаплашиб олдим. Мен унинг бу йил учун тузган режаларига кирмадим", - дейди бразилиялик.

"Мен у ерда қолишим ва пул ишлаб ўтиришим мумкин эди, аммо менга янги чақирувлар ёқади. Бу менга мотивация беради. Фаолиятимни якунлаган пайтим футболни соғинишим аниқ", - деб қўшимча қилди Луис.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports