UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  0 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  55 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  6 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  6 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 20:17"Манчестер Сити" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  45 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  25 19:44"Барселона" "Ливерпуль" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:08Суперлига. "Сўғдиёна" сафарда 10 киши қолган "Хоразм"ни мағлуб этди   14 18:45ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда аутсайдерни мағлуб этди, Раҳмоналиев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 18:21Неъматулла Қуттибоев: "Локомотив"га қарши 4 ўйин ўтказган бўлсак, шуларнинг 3тасида биз улардан яхшироқ эдик"  0 18:02Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин  3

"Дастлабки 20 дақиқа маҳалла футболига ўхшаб кетгани рост" - Равшан Ҳайдаров "Сурхон" - "Навбаҳор" учрашуви ҳақида Янгиликлар

"Дастлабки 20 дақиқа маҳалла футболига ўхшаб кетгани рост" - Равшан Ҳайдаров "Сурхон" - "Навбаҳор" учрашуви ҳақида

Coca Cola Суперлигасининг 10-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Навбаҳор" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.




"Бугун қизиқарли ўйин бўлди. Биринчи тайм боши "Навбаҳор" устунлигида ўтди, кейин йигитларимиз ўзларига келиб ўз ўйинларини кўрсатишни бошлашди. Иккинчи таймда умуман бошқача футбол бўлди. Ўйлайманки 3 очкога лойиқ ўйин кўрсатдик. Омадсизлик туфайли дуранг қайд этдик. Хатоларни хулоса қилиб кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бизда икки кун вақтимиз бор ва кейинги ўйин.

Дастлабки 20 дақиқа маҳалла футболига ўхшаб кетгани рост. Менимча бунга юзага катта танаффус, кейин ҳимояда етакчи футболчиларимиз йўқ эди. Станоевич бўлганида хотиржам ўйин бўларди.

Тўғри ўйин охирида толиқиш бўлди. Захирамиз узун эмас, жароҳат олганлар бор. Ёш футболчиларни майдонга туширишга ҳайиқдим. Тўғри режа билан кетма-кет ўйинларга тайёр бўлишимиз керак. Жароҳат олган футболчилар сафга қайтишларини кутамиз. Афсуски бугун Александр Касьян тўртинчи сариқ карточкасини олди ва кейинги баҳсда бизга ёрдам бера олмайди.

Бубанья билан деярли ишламадим. Андижонга бориб 5 дақиқа ўйнаганини ҳисобга олмасак, қайтиб келганидан кейин йўқ бўлиб қолди. Пандемия туфайли карантин бўлди, уйига кетганини эшитдим. Унинг шартномаси қандай эди тўғриси хабарим йўқ. Шу боис бу борада бошқа ҳеч нарса айта олмайман.

Жамоа ўйинида хатоликлар ва камчиликлар бор. Келганимдан кейин ўз фалсафамни сингдириб боришга интилаяпман. Бу борада ишлаяпмиз.

"Сурхон"да тажрибали футболчилар кўп? Биласиз мен жамоага мавсум ярмида келдим, футболчилар менга қадар клубга келишган. Мени вазифам шу бор футболчилар билан натижа кўрсатиш. "Сурхон", - дейди Равшан Ҳайдаров.






Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика