Дармиан “Ювентус”га ўтадиган бўлди
21 янв 2019 07:35
Янгиликлар
Маттео Дармиан ижара асосида “Ювентус”га йўл олади. “Манчестер Юнайтед” Турин клуби билан мавсум сўнгига қадар ижара шартномаси борасида келишувга эришган. Туринликлар Дармианнинг ижараси учун “манкунианлар”га 3 млн евро тўлайди. Шунингдек, “Ювентус” уни мавсум охирида 8 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Маттео жорий мавсум АПЛда 5 та ўйин ўтказди. Қайд этиш жоиз, футболчи “Юнайтед”га келишдан аввал Туриннинг бошқа бир клуби “Торино” сафида тўп сурган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар