UZ

Сўнгги янгиликлар

11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  2 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  2 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  1 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  2 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  7 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0

Дарио Маринович: "Аргентина Бразилиядан кучсиз, сабаби улардаги ўйинчилар даражаси пастроқ" Янгиликлар

Дарио Маринович: "Аргентина Бразилиядан кучсиз, сабаби улардаги ўйинчилар даражаси пастроқ"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Аргентинага қарши ўйиндан сўнг (0:2) Хорватия терма жамоаси сардори Дарио Маринович сайтимизга интервью берди.

"Аргентинага қарши қийин, аммо яхши ўйин ўтказдик. Бироқ яхши ўйин ғалаба қозониш учун етарли бўлмади. Биламизки, Аргентина дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири ва уларда маҳоратли ўйинчилар кўп. Албатта, рақиб ғалабага лойиқ эди, бироқ жамоадошларимга эътироз билдирмайман, сабаби, қўлимиздан келганча, ҳаракат қилдик. Лекин кейинги босқич масаласида битта учрашув орқали ҳал қилинадиган белашувларда қандай ўйнаш кераклиги борасида кўп ишлашимиз лозим.

Мундиалда Жанубий Американинг икки жамоасига қарши рўбарў келдик. Ўйлашимча, Бразилия Аргентинадан кучлироқ, бироқ уларнинг ўзаро ўйинидан ҳар қандай вазият бўлиши мумкин. Сабаби Аргентина ўта агрессив ўйин намойиш этади, бундай ўйин билан эса Бразилияни бемалол мағлуб этиши ҳам мумкин. Бироқ барибир икки жамоани солиштирганда, Аргентинани билан ўйнаш нисбатан қулайроқ. Чунки, улардаги ўйинчилар даражаси бразилияликларникидан пастроқ.

Ўзбекистондаги турнир фаолиятимдаги илк жаҳон чемпионати эди. Бундай мусобақада иштирок этиш ҳар қандай футзалчининг орзуси бўлса керак. Ўзбекистондан илиқ таассуротлар қолди. Бу мамлакат, бу ердаги одамлар менда яхши таассурот қолдирди", деди Маринович.

Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика