Данте: "Ҳар биримиз Гвардиоланинг ўйин ғоясини кўчириб олишга ҳаракат қиламиз"

Aslanov Jasurbek
22 окт 2014, 15:08
"Бавария" ҳимоячиси Дантенинг таъкидлашича, у жамоа бош мураббийи Пеп Гвардиола билан ишлаётганидан хурсанд.

"Гвардиола жуда ақлии ва бу билан атрофидагиларга ижобий таъсир кўрсатади. Барча унинг ғояларини кўчириб олишга ҳаракат қилади. Унинг фикрлари ягона ва ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди. Бундан ташқари, у ҳамма нарсани тушунарли қилиб гапиради.

Ўз фаолиятимни "Бавария"да якунласам жуда хурсанд бўлардим" - дейди футболчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com