Даниэль ван Буйтен: "Бавария"даги ҳар бир кун идеал тарзда ўтган"
14 июн 2016 01:35
Янгиликлар
Даниэль ван Буйтен: "Бавария"даги ҳар бир кун идеал тарзда ўтган"
- Даниэль, нима иш билан шуғулланиб юрибсиз?
- Футболчилик фаолиятимни якунлаш осон бўлгани йўқ. Лекин қачондир бу ишни амалга оширишим керак эди. Афсуски биз 50 ёшгача футбол ўйнай олмаймиз. Айни вақтда "Стандарт" клубида иш олиб боряпман. У ерда клуб президентининг ўнг қўлиман.
- "Бавария" клуби билан алоқалар сақланиб қолганми?
- Албатта. Ҳали ҳам клубдагилар билан алоқада бўлиб турамиз. "Бавария"да мен фаолиятимнинг катта қисмини ўтказганман. Мен учун бу жамоада ўйнаш жуда муҳим бўлган. Жуда кўплаб совринларга эга чиққанман. Бу клубда нафақат соврин, муваффақият муҳим бўлган, балки "Бавария"да оила сифатида иноқ бўлиш жуда муҳим. Биз бир оила эдик.
- "Бавария"даги энг ёдда қолган воқеа қайси бўлган?
- Албатта 2013 йилга муваффақиятли мавсум. ЕЧЛдаги ғалаба жуда ёқимли бўлган. Юпп Хайнкес бошқарувидаги требл қайд этгандик. Буни унутиб бўлмайди. Лекин шуни алоҳида қайд этиш лозим, "Бавария"да ўтказган ҳар бир куним идеал тарзда ўтган. Бу ерда 8 йил ичида ажойиб дамларни ўтказдим. Мюнхенда учта нафар фарзандим туғилган. Бу ерда менинг кўплаб дўстларим бор. Фаолиятимдаги ушбу 8 йилликдан катта фахр туйғусини ҳис этаман.
- Шу йиллар мобайнида кимга қарши ўйнаш сен учун қийин бўлган?
- Франк Риберига қарши. Машғулотларда Рибери жуда қийнар эди. Унга қарши ҳаракат қилиш жуда мушкул. Ҳозир эса у ҳам бироз қариб қолган (кулади). Рақиблардан ЕЧЛда Месси даражасидаги футболчиларга қарши ўйнаш қийинроқ бўлган.
Фикрлар