Дани Алвес: "Агар Месси мени совринлар бўйича қувиб ўтса, мен 50 ёшгача ўйнайман"

Aziz Tukhtamuradov
17 сен 2022, 09:42
Дани Алвес ҳали фаолиятини якунламоқчи эмас.

"Менга келажак ҳақида ўйлаш ёқмаяпти. Чунки олдиндан нимадир дейиш қийин. Ҳаёт ўз йўлида давом этаверсин. 

Агар Месси мени совринлар ютиш бўйича қувиб ўтса, 50 ёшгача ўйнайман", - деди 39 ёшли бразилиялик футболчи. 

У айни пайтда Мексиканинг "Пумас" жамоасида ўйнайди. 

Маълумот учун, айни пайтда Месси ҳисобида 41 та, Алвесда эса 43 та соврин бор. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Marca