Далич шогирди Лука Модрич Евро-2024да ўйнашига ишонади
17 дек 2022 16:55
Янгиликлар
Далич шогирди Лука Модрич Евро-2024да ўйнашига ишонади
Бу хорватиялик тажрибали "мега мия"нинг "Реал"да шартномаси тугаганидан кейин яна бир қанча вақт "қироллик клуби"да қолиши эҳтимолини кучайтирди. 37 ёшли футболчи бугун "Халифа" халқаро ўйингоҳида мундиаль учинчи ўрни учун Марокашга қарши ўйинда майдонга тушиб, ўзининг терма жамоадаги ўйинлари сонини 162 тага етказиб олмоқчи. Модрич Қатардаги чаҳон Чемпионатида яхши формада бўлди ва барча кутганидек турнирдан сўнг термадаги фаолиятини тугатиши борасидаги тахминлар пучга чиқди. Бу борада Далич шундай деди:
"Умид қиламанки, у биз билан бўлади. Мен буни интиқлик билан кутяпман ва шундай бўлади, деб ўйлайман. Лекин Лука Модрич ўзини қандай ҳис қилишига қараб ўзи қарор чиқаради.
Унинг футболга ва Хорватия терма жамоасига бўлган муносабатини яхши билган ҳолда ишончим комилки, у шундай қилади".
Фикрлар