UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  0 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  15 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  19 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  109 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   25 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0

Cуперлига тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма Янгиликлар

Cуперлига тур ўйинларида қандай ҳолатлар юз берди? Лига комиссари билдиргисидан кўчирма

ЎзПФЛ Суперлига тур ўйинларида юз берган турли ҳолатлар ва камчиликлар борасида маълум қилди.

«Пахтакор» 1:0 «Машъал»

Апрель ойининг иккинчи санасида «Пахтакор» клуби ўз майдонида «Машъал»ни қабул қилди. 1-турнинг қолдирилган ўйини юзасидан Лига комиссари мезбонлар ёрдамчи мураббийи Марко Алехандрени ўз билдиргисида қайд этди. Мутахассис регламентнинг айрим бандларига нисбатан беписанд муносабатда бўлган.

Унга кўра мураббий бош мураббий ва жамоа сардори бор бўлишига қарамай, ўз эътирозларини қўпол тарзда бир неча бор баён қилган. Шундан келиб чиқиб, Лига хорижлик мутахассисни расман огоҳлантирди ва клуб расмийларидан регламент талабларини унга тушунтиришни сўрайди. Келгусида бу каби ҳолат жарима интизом чораси қўлланилишига олиб келади.

«Нефтчи» 3:2 «Навбаҳор»

«Навбаҳор» мураббийи Михаил Смирнов учрашув давомида «Пахтакор» мураббийи билан бўлгандек ҳолатни бир неча бор содир этган. Лига унга нисбатан ҳам расмий огоҳлантириш бериши мумкин эди. Бироқ Смирнов учрашув якунида бош ҳакамни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган ва қизил карточкага лойиқ кўрилган. Шундан келиб чиқиб, унинг ишини ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси кўриб чиқади.

«Истиқлол» стадиони таблоси билан боғлиқ эътирозлар Лига комиссари билдиргисида қайд этилган ва комиссар буни регламентнинг 15.5-банди билан боғлаган. Стадион расмийлари келгуси расмий учрашувда ҳам Лига талабига беписанд муносабатда бўлса, «Нефтчи» клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилади.

«Сўғдиёна» 2:0 «Пахтакор»

Афсуски, «Сўғдиёна» футбол клуби расмий учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ қатор масалаларга эътибор қаратмаган.

Биринчи навбатда клуб стадион ходимлари учун 4-турга келиб ҳам аккредитация тайёрламаганлиги қайд этилган. Оқибатда техник ҳудудда комиссар таниб олиши мушкул бўлган кўплаб бегона шахслар ҳаракат қилган. Бу эса клуб расмийлари ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашаётганини билдиради.

Учрашувнинг 80-дақиқасида икки бегона шахс трибунадан ошиб тушиб, учрашувни майдонга яқин ҳудудда томоша қилишни бошлаган, қўшимчасига, расмий ўйин вақтида клуб маскоти билан суратга тушган. Учрашув якунлангач эса икки нафар бола майдонга югуриб тушган. Клуб хавфсизлик офицери ҳар икки ҳолатга бепарво муносабатда бўлган. Бегона шахсларнинг техник ҳудуд бўйлаб исталганча ҳаракат қилиши Лига комиссари учун қатор ноқулайликлар келтириб чиқарган.

Шунингдек, тез тиббий ёрдам машинаси учрашув стартига 20 дақиқа қолгандагина етиб келган. Яъни, жамоалар расмий машғулот ўтказаётган вақтда, уларнинг эҳтимолий жароҳат олиши мумкинлиги юзасидан қайғурилмаган. Учрашув бошланганидан кейин ҳам комиссар регламент асосида талаб қилган айрим масалалар ҳал этилмаган ва улар кечиккан ҳолатда амалга оширилган.

Лига «Сўғдиёна» клубининг учрашувни ташкил этиш билан боғлиқ қатор камчиликлари тегишли қўмита ёрдамида кўриб чиқилиши ва клубга нисбатан чора кўрилишини таъминлайди. Келгусида бу каби ҳолат такрорланса, клубга нисбатан жиддийроқ чора кўрилади.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика