ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин
23 июн 09:11
Янгиликлар
ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин
ЦСКАнинг янги бош мураббийи Фабио Челестини Швейцарияда қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин, деб хабар бермоқда Blick.
Гап шундаки, ЦСКАнинг титул ҳомийси “ВЭБ Банк“и Европа Иттифоқи томонидан санкциялар остида қолган. Швейцария қонунчилигида санкциялар остидаги хўжалик юритувчи субъектдан ҳақ олиш тақиқлайди. Шу тариқа, Швейцария терма жамоасининг собиқ футболчиси қонуний равишда маошини Швейцариядаги ҳисоб рақамига ўтказа олмайди ва бу пулни ўз ватанида ишлата олмайди.
Қайд этилишича, агар Фабио Челестини ЦСКАдан маош олиб Швейцарияга қайтса, 5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Агар у москваликлар жамоаси томонидан тўланган маошни ушбу мамлакатда сарфламаса, у жиноий жавобгарликдан қутилиб қолади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди
Фикрлар