UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  2 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  1 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  3 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  5 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  13 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  14 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  8 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  15 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  9 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  22

Coca Cola Суперлигаси. Сентябрь ойи лауреатлари Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. Сентябрь ойи лауреатлари

"Championat.asia" ижодий гуруҳи якунланган сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлади.



Ой дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов
Қаршининг "Насаф" клуби сентябрь ойида тўртта ўйин ўтказди. Жамоа дарвозабони Абдувоҳид Неъматов мана шу 4та ўйинда умуман гол ўтказиб юбормади. Посбон ўзининг ишончли ҳаракатлари билан жамоа ғалабаларига муносиб ҳисса қўша олди. Шу боис Абдувоҳид Неъматов championat.asia талқинига кўра сентябрь ойининг энг яхши дарвозабони деб топилди.





Ой голи - Искандар Шойқулов

"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Искандар Шойқулов "Қўқон-1912" билан баҳсда ажойиб гол уришга муваффақ бўлди. Майдон марказига яқин жойда тўпни эгаллаб олган футболчи жарима майдони яқинига бориб дарвозанинг юқори бурчагига ажойиб гол урди. Шу сабаб Искандар Шойқулов сентябрь ойидаги энг чиройли голи муаллифи сифатида эътироф этилди.






Ой футболчиси - Темурхўжа Абдухолиқов

Ўзига келаётган "Локомотив" сафида ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Қанот ярим ҳимоячиси ролидан яна ўзининг севимли жойи марказий ҳужумчи ролига қайтган Абдухолиқов сентябрь ойида иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Жамоасининг ғалабаларига катта ҳисса қўшган ҳужумчи яна олдингидек голлар уришда давом этишини тилаймиз. Championat.asia талқинига кўра Темурхўжа Абдухолиқов сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.





Ой мураббийи - Рўзиқул Бердиев
Сентябрь ойида "Насаф" 4та ўйин ўтказди ва 3та ғалаба ва 1та дурангга эришди. "Аждарлар" рақиб дарвозасига 10та гол уриб умуман гол ўтказиб юборишмади. "Насаф" дастлаб "Қизилқум" 4:0 ҳисобида тор-мор этди. Сўнгра сафарда "Андижон" таслим қилинди - 1:0. Кейин "Сурхон" йирик ҳисобда мағлуб этилди - 5:0. Ниҳоят ой охирида Наманганда "Навбаҳор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳақли равишда championat.asia талқинига кўра сентябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика