UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Суперлига. "Динамо" – "Андижон" (матнли трансляция)  9 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  0 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  3 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   10 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  6 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  3 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  17 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  4 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  18 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  33 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9

Coca Cola Суперлигаси. “Қизилқум” деярли 70 дақиқа бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган баҳсда “Олимпик”ни мағлуб эта олмади Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. “Қизилқум” деярли 70 дақиқа бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган баҳсда “Олимпик”ни мағлуб эта олмади

Coca Cola Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Қизилқум" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

23-тур

26 октябрь, пайшанба

ОЛИМПИК – ҚИЗИЛҚУМ 0:0 LIVE

Тошкент. "Жар" стадиони. 16:00

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуриллаев, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ғайрат Жўраев

VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев

AVAR: Кристина Середа

Назоратчи: Игорь Нечохин

Комиссар: Бекзод Арипов

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов (21.Саидафзалхон Ахроров, 46), 4.Одилбек Абдумажидов, 7.Иброҳим Ибрагимов ((17.Тимур Мамасидиқов, 46)), 10.Фарруҳ Мухторов (8.Нодир Абдихолиқов, 75) , 11.Отабек Жўрақўзиев (81.Асадбек Жўрабоев, 83), 14.Элдор Бегимов , 23.Абдурауф Бўриев, 29.Александр Зевадинов, 30.Жасурбек Жалолиддинов (с) (77.Шерзод Эсанов, 75), 37.Алишер Одилов.

Захира: 99.Эдем Неманов, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 16.Риан Исламов, 18.Сардор Маҳмудов, .

"Қизилқум": 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Самандар Шукуриллаев, 6.Муродбек Раҳматов (87.Алишер Саноев, 61), 10.Ислом Кенжабоев, 11.Акаки Шулая, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов (79.Диёр Раҳматиллоев,85), 23.Шерали Жўраев (4.Илҳом Ваҳобов, 61), 24.Ифеаньи Ифеаньи, 25.Азизбек Усмонов (с) (44.Жўрабек Маннонов, 85), 77.Гиорги Кухианидзе.

Захира: 16.Дилшод Йўлдошев, 7.Даврон Анваров, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 30.Исломжон Тошпўлатов,
Огоҳлантириш: 18 - Ислом Кенжабоев, 63 - Илҳом Ваҳобов, 72 - Акаки Шулая
Четлатиш : 15 - Абдурауф Бўриев, 77 - Акаки Шулая


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди.

90+4. Саноевнинг зарбасини ҳимоячи қайтамоқда. Меҳмонларда бурчак зарбаси

Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

85.  Ўзгариш: Ғиёсов ва Усмонов майдони тарк этди, уларнинг ўнга Маннонов Ва Диёр Раҳматиллоев майдонга тушди

83. Ўзгариш: Жўрақўзиевнинг ўрнига Жўрабоев майдонга тушди

77. Четлатиш: Акаки ҳакам томонидан қизил карточка билан "сийланди"

75. Ўзгариш: Мухторов ва Жалолиддинов майдони тарк этди, унинг ўрнига Эсанов ва Абдихалиқов майдонга тушди

72. Огоҳлантириш: Акаки симуляция учун огоҳлантирилди

70. Тарасовнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини яна ўша Абдунабиев қайтармоқда

66. Навбатдаги ажойиб имконият. Ғиёсовнинг зарбасини Абдунабиев қайтарди. Қайтган тўпни эса Ваҳобов осмонга тепмоқда

63. Огоҳлантириш: Ваҳобов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

62. Жўрақўзиевнинг яхши узатмасини Мухторов ноаниқ зарба йўллади

61. Ўзгариш: Жўраев ва Раҳматовнинг ўрнига Ваҳобов ва Саноев майдонга тушди

60. Акакининг жаримдан йўллаган зарбаси Жалолиддиновга тегиб, бурчакка чиқиб кетди

52. Ҳозирча учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Абдунабиев. Акакининг узоқдан йўллаган кучли зарбасини посбон бартараф этмоқда

51. Мамасидиқовдан ажойиб узатма, бироқ Мухторовнинг зарбасига аниқлик етишмади

49. Кенжабоевнинг узоқдан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини Ҳамидулло бартараф этмоқда

47. Иккинчи бўлим қизиқарли бошланмоқда. Акакининг кучли зарбасига Зевадинов қалқон бўлди

46. Ўзгаришлар: Мамасидиқов ва Ахроров майдонга тушди, улар Мирсаидов ва Ибрагимовни ўрнига майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+2. Раҳматовнинг зарбасини Абдунабиев бартараф этмоқда


Ҳакам биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берди

38. Меҳмонларда учрашувдаги илк хавфли вазият. Акакининг боши билан йўллаган ажойиб зарбасини Абдунабиев қийинчилик билан қайтармоқда.

31. Меҳмонлар майдон ўртасида қўпол хатога йўл қўлди ва тошкентликлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Жўрақўзиевнинг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

24. Алишер Одиловнинг зарбасини рақиб посбони бартараф этди 

18. Огоҳлантириш: Кенжабоев ҳам огоҳлантирилди ва яна катта эҳтимол билан ҳакам ВАРга қарайди



15. Қизил карточка. Миша сариқ «атмен». Бўриев қизил олмоқда. Тимур ака Кападзе эса бўлаётган ҳолатдан шокда

14. Қизиға ҳакам яна ВАРга қарамоқда. Энди Бўриевга қизил берилиши мумкин. Бугунги ҳакамларга нималар бўлмоқда...

13. ОгоҳлантиришАбдурауф Бўриев майдон марказидаги қўполиги учун огоҳлантирилди

10. Шукуруллаев ВАРга келди ва барчасини ўз кўзи билан кўрмоқда. Ҳакам бир дақиқадан ортиқ қайта кўришлардан сўнг пенальти йўқ деб тўпди

8. Пенальти. Кенжабоевни Абдунабиев йиқитди, бироқ ВАР аралашса керак

5. Мезбонларда яхши имконият бўлди. Бегимовнинг қанотдан узатган тўпини Илёсов бартараф этди

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика