UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34Ла Лига. "Барселона" илк турда камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Левандовскидан дубль!  17 01:49Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Демирспор"ни мағлуб этди, Алиқулов иккинчи ўйинда ҳам гол урди!  9 01:33Роналду Суперкубокдан сўнг "Ал Насср"га кумуш медаллари бериш маросимида иштирок этмади. Криштиану 1:4 билан тугаган ўйиндан сўнг дарҳол кийим алмаштириш хонасига кетиб қолди  9 00:55"Челси" ва "Атлетико" катта алмашинувни амалга оширишга яқин (Рубен Урия)  4 00:10Роналду клуб миқёсидаги 32та финалдан 10тасини бой берди  4 23:38А Серия. Амалдаги ғолиб "Интер" чемпионатни дуранг билан бошлади, миланликлар 90+6 дақиқадаги гол сабаб ғалабани қўлдан бой беришди  1 23:20Туркия Суперлигаси. Ўзбек дербисида ғолиб номи аниқланди  5 23:16Саудия Арабистони Суперкубоги. Роналду бу сафар ҳам совринни қўлга кирита олмади, "Ал Ҳилол" яна "Ал Насср"ни тор-мор этди  49 22:23Ансу Фати Туркияга йўл олиши мумкин?!  5 21:58Расман: "Милан" Франция терма жамоаси ўйинчисини 25 миллион еврога харид қилди  2 21:01Файзуллаев Россия ва Ўзбекистонни таққослади  12 20:53АПЛ. "Арсенал" чемпионатни осон ғалаба билан бошлади  3 19:45Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  9 19:142022 йилдан бери майдонга тушмаган МЮ собиқ футболчиси 32 ёшида фаолиятини якунлади  4 19:10АПЛ. "Ипсвич" - "Ливерпуль" 0:2, Салахда 1+1  0

Coca Cola Суперлигаси. 5-турдан кейинги қизиқарли маълумотлар Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. 5-турдан кейинги қизиқарли маълумотлар

Coca Cola Суперлигасининг 5-тур баҳслари ниҳоясига етди.

"Турон" — "Олимпик"

- Жамоалар ўртасидаги иккинчи тўқнашувда ҳам Тимур Кападзе шогирдларининг қўли баланд келди. Дастлабки баҳс Ўзбекистон кубоги доирасида бўлган ва ўшанда ҳам "Олимпик" зафар қучган;

- "Турон" жорий мавсумдаги 5-ўйинда ҳам ғалаба нашидасини сура олмади;

- "Олимпик" меҳмон сифатида Суперлига доирасидаги сўнгги 7 ўйиннинг 6 тасида мағлуб бўлмади.

"Бухоро" — "Бунёдкор"

- "Бухоро" Суперлига доирасида сўнгги 11 ўйиндан бери ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормоқда. Воҳа клуби сўнгги бор 2020 йилнинг октябрида "Металлург"га қарши баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган;

- Шунингдек, Суперлига доирасида бухороликлар ўз майдонидаги 11 учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа сўнгги бор 2020 йилнинг августида "Сурхон"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида енгган;

- "Бунёдкор" Суперлига доирасида сафардаги охирги 10 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти, "қалдирғочлар" охирги марта ўтган йилнинг августида "Сўғдиёна"га ютқазган;

- "Бунёдкор" сафардаги 4 учрашувдан бери ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолмоқда;

- "Бунёдкор" 2018 йилги мавсумдан бери энг яхши стартини амалга оширди, ўша мавсумда пойтахт клуби 6 ўйинда 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этганди;

- Игорь Иванович ўтган мавсум давомида "Дечич" клуби сафида жами 2 та гол урганди, жорий мавсум эса тошкентликлар таркибида 5 ўйинда гол-пас тизимида 2+2 натижани қайд этди.

"Сўғдиёна" — "Металлург"

- "Металлург" ўзаро сўнгги 5 учрашувдан буён “Сўғдиёна”дан гол ўтказиб юбормоқда;

- "Сўғдиёна" ўз майдонидаги сўнгги 11 та учрашувнинг 10 тасида "Металлург"га ютқазмади;

- "Сўғдиёна" ўз майдонидаги сўнгги 10 учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти;

- "Сўғдиёна"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 16 та ўйинга етди. Жиззахликлар охирги бор 2022 йилнинг августида “Динамо”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди;

- "Металлург"нинг меҳмондаги ғалабасиз сериясига 4 тага етди;

- Иброҳим Ибрагимов сўнгги бор 2021 йилда Суперлига баҳсида гол урган ва ўша баҳс бекободликлар сафидаги дебютига тўғри келган. Қизиқ томони, ярим ҳимоячи 5 тур ичида яна сариқ ва қизил карточка олишга ҳам улгурди.

"Андижон" — "Нефтчи"

- "Нефтчи" 2007 йилги мавсумдан бери энг яхши стартини амалга оширди. Ўша йили фарғоналиклар кетма-кет 8 учрашувда ғалаба қозонганди, шунга қарамасдан якунда водий клуби бор-йўғи 4-ўрин билан кифояланган;

- "Нефтчи" Суперлига доирасида сўнгги 7 учрашувдан бери ютқазмаяпти. Левченко шогирдлари сўнгги бор 2022 йилнинг ноябрида ОКМКга имкониятни бой берган; Фарғоналиклар сўнгги бор 2014-15 йилги мавсумлар давомида кетма-кет 9 учрашувда мағлубиятга учрамаган;

- Нурилло Тўхтасинов ўтган мавсум "Навбаҳор" таркибида Суперлига доирасида бирорта гол урмаган, унинг ҳисобида фақат ёшлар лигаси доирасида гол мавжуд эди. Жорий мавсум фарғоналиклар сафига қўшилган Тўхтасинов 5 учрашувда 3 та тўп киритишга муваффақ бўлди, ҳатто 2 та голли узатма амалга ошириб, қизил карточка олишга ҳам улгурди.

- "Нефтчи" меҳмон сифатида 4 учрашувдан бери ғалаба қозонмоқда ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолмоқда.

- "Андижон" Суперлига доирасида мезбон сифатида 5 ўйиндан бери ғалаба қозона олмапяти, "бургутлар" сўнгги бор 2021 йилнинг сентябрида ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб этган.

ОКМК — "Навбаҳор"

- ОКМК Суперлига доирасида кетма-кет ўнта учрашувдан бери рақиблар дарвозасини ишғол қилмоқда;

- Акром Комилов 5 ўйинда 2 та ассист муаллифига айланди, ҳимоячи ўтган йил мавсум давомида шунча голли узатма амалга оширганди;

- ОКМК Суперлига доирасида ўз майдонидаги 4 ўйиндан бери камида 2 та гол урмоқда.

"Насаф" — "Сурхон"

- "Насаф" чемпионат доирасида 13-марта "Сурхон"ни ўз майдонида мағлуб этди;

- "Насаф" чемпионат миқёсидаги ўзаро 17 ўйиндан бери "Сурхон" дарвозасига камида иккита тўп киритмоқда, ўтган йилги Ўзбекистон кубогидаги қарама-қаршиликни ҳам ҳисобласак, ушбу кўрсаткич яна биттага ортади;

- "Сурхон" Супрелига доирасида сафардаги 4 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти;

- Асадбек Каримов “Сурхон” сафидаги ҳамда Суперлигадаги дастлабки голини урди. Каримов аавалги голларини ОКМК сафида Ёшлар лигасида урган;

- "Сурхон" дарвозасини ишғол қилган Шерзод Насруллаев Суперлига доирасида сўнгги бор 2021 йил "Машъал" дарвозасига гол урганди;

"Пахтакор" — "Қизилқум"

- "Пахтакор" чемпионат доирасида сўнгги 11 та ўйиндан бери ғалаба қозонмоқда, "Қизилқум" сўнгги бор 2017 йил ўз майдонида бир очко қўлга киритган;

- "Пахтакор" ўз майдонидаги 14 та учрашувдан буён "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда;

- "Қизилқум" Суперлига доирасида меҳмондаги кетма-кет беш учрашувдан бери мағлубиятга учрамоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика