UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 21:27Конференциялар лигаси саралаши. "Петрокуб" - "Сабаҳ" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 21:17Конференциялар лигаси саралаши. "Черно море" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  8 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  1 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  2 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  8 17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  4 17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  2 16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  4 16:37Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс"  13 16:09Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"  1

Coca Cola Суперлиганинг 10-тур учрашувлари қолдирилди Янгиликлар

Coca Cola Суперлиганинг 10-тур учрашувлари қолдирилди

Теглар :  Coca Cola Суперлига
Coca Cola Суперлиганинг уч клуби — “Пахтакор”, “Бухоро” ҳамда “Сурхон”да умумий ҳисобда ўндан зиёд вирус юқтириб олган футболчилар бор.

Мазкур ҳолат Суперлига учрашувларини қайта тиклаш олдидан Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги билан келишилган йўриқнома шартларига клублар томонидан риоя қилиш сустлашганини англатади.

Бугунги кунда вазият мураккаб экани сир эмас. Бир томондан футбол учрашувларини тўхтатиш — ортга ташланган қадам бўлади. Бу ҳолат турли ёш терма жамоаларнинг халқаро майдондаги ўйинларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бошқа томондан эса футболчи ва мураббийларнинг, умуман футбол жамоатчилигининг соғлиги билан боғлиқ жиҳатларни ҳам ёддан чиқармаслик керак. Улар нафақат ўз саломатликларини, балки оила-аъзолари соғлигини ҳам хавф остида қолдиришлари мумкин.

ЎзПФЛ юқоридаги фикрлардан, қолаверса, бугун — 20 июль куни клублар иштирокида бўлиб ўтган видеоконференция хулосаларидан келиб чиқиб, қуйидаги қарорларни қабул қилади.

Coca Cola Суперлигаси учрашувлари 28 июлга қадар тўхтатилади ва шу куни чемпионат 10-турдан бошлаб давом эттирилади. Тақвимнинг кейинги эҳтимолий кўринишлари алоҳида муҳокама этилади. ТВ дастурлар вақтига ҳалал бермаслик мақсамида 10-тур учрашувларининг барчаси 19:00 да старт олади.

Унга қадар Суперлиганинг барча клублари бор диққат-эътиборини футболчилар саломатлигига қаратади. Клубларнинг барчаси хусусий клиникалар билан ҳамкорликда тест топширади. Бунда ЎзПФЛ ўзи рўйхатдан ўтказган барча футболчи ва мураббийлар тест топширганига ишонч ҳосил қилиши керак бўлади. Тест жавобларини тўлиқ тақдим этмаган клублар қолган жамоалар футболчилар саломатлигини хавф остида қолдирмаслик учун мусобақага қўйилмайди.

Тест топширган ва унинг натижаларига кўра вирус аниқланмаган футболчилар клуб қароргоҳига жойлаштирилади. Улар карантин тартиби юмшатилгунига қадар машғулотлар ва ўйинларга ўз базаларидан қатнайди. Боиси, уларнинг шаҳар бўйлаб эркин ҳаракат қилиши, футболчилар саломатлигини, бунинг ортидан эса чемпионат ўйинлари давомийлигини хавф остида қолдириши мумкин.

ЎзПФЛ август ойидаги учрашувларни қандай ташкил қилиш ва тақвимга қандай ўзгартиришлар киритиш устида иш олиб боради. Шунингдек, ўз ишига совуққонлик билан ёндошган клублар директорлари, бош мураббийлари ҳамда шифокорларига нисбатан кескин чоралар кўрилади. Вирус тарқалишини сунъий равишда сир тутаётган клубларга нисбатан СЭС билан ҳамкорликда иш очилади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика