UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Дилшод Раҳматов: "Гватемала бизга сўнгги сониягача курашиш кераклигини ўргатди. Мураббийларимиз яхши маънода жуда қаттиққўл"  0 00:53Париж-2024. Япония ва Ироқ ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  4 00:50Хосе Венансио Лопес: "Бизга барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммога имкон қадар тезроқ ечим топишимиз керак"  0 00:26Расман: Саидазамат Мирсаидов - “Навбаҳор” футболчиси!  2 23:53Тимур Кападзе: "Жамоа ўйинидан қониқдим. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди"  24 23:34Расман: Санжар Қувватов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  3 23:17"Ҳаётим давомида бунақа циркни кўрмаганман" – Хавьер Маскерано  19 23:10Париж-2024. Аргентина - Марокаш 1:2, Аргентинанинг сўнги дақиқада урган голи ҳисобга олинмади  1 23:03Расман: Сардор Рашидов – "Навбаҳор" футболчиси!  18 22:50Париж-2024. Ўзбекистон - Испания 1:2, Шомуродов тарихий гол урди, Нематов пенальтини қайтарди  5 22:40Қандай қилиб?! Аргентинанинг 90+16-дақиқа урган голи икки соат ўтиб бекор қилинди. Марокаш ғалаба қозонди!  19 22:14Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги ўйинда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди  8 22:05"Mirabror Usmanov Cup-2024". Муросасиз кечган финалда Ўзбекистон Гватемалани мағлуб этди ва мусобақа ғолибига айланди  4 21:43Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди  8 21:06Элдор Шомуродов: "Испанияни мағлуб эта олмаган бўлсак ҳам, ёмон ўйнамадик"  53

Coca Cola Суперлига. Холмуҳаммедовнинг сўнгги сонияларда урган голи "Қўқон-1912"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Холмуҳаммедовнинг сўнгги сонияларда урган голи "Қўқон-1912"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирди

Coca Cola Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.

ЯНГИЛАШ


Ўйин ўз ниҳоясига етди. Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" ғалабасини таъминлади. 

90+3. ГООООООООООООООЛ! Холмуҳаммедов!  Мурод Холмуҳаммедов пенальтини муваффақиятли амага оширди - 0:1! 

90+2. Пенальти!  Мухторов Абдуҳамидовни йиқитгани учун ҳакам 11 метрлик нуқтани белгилади. 

90+1. Зарбааа! Исоқжоновнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.  

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди. 

89. Соловьёв йўинни давом эттира олади, "Навбаҳор" ҳужумда. 

88. "Қўқон-1912"да 2 та ўзгариш: Бамба ўрнига Маликжонов, Норбеков ўрнига Абдуҳамидов тушди. 

87. Соловьёв жароҳат туфайли майдонда ётибди.

84. Ҳозирча тўп назорати "Қўқон-1912" жамоасида. 

81. Холмуҳаммедовнинг ён чизиқдан узатган тўпини "Навбаҳор" ҳимоячилари қайтаришди. 

77. Мухторов Рўзиевга нисбатан қўполлик намойиш этди. Жабрланувчига тиббий ёрдам кўрсатилди.  

75. "Қўқон-1912"да 2 та ўзгариш: Ҳасанов ўрнига Азимов, Маматхўжаев ўрнига Холмуҳаммедов тушди. 

74. "Навбаҳор"да ўзгариш: Шамситдинов ўрнига Ҳошимов тушди. 

71. Шамситдиновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, у ўйинни давом эттира олмади. 

69. "Навбаҳор" ўйинга киритган бурчак тўпи хавфли кўриниш олди, бироқ Эргашев ўз вақтида тўпга эга чиқди. 

67. Бердиев Шамситдиновга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди.  

66. Майдон марказида Бамба ва Аҳмедов тўқнашуви, бу гал айбдор - легионер ўйинчи. 

65. "Навбаҳор"да ўзгариш: Павел Голишев ўрнига Иван Соловьёв майдонга тушди. 

64. "Қўқон-1912" футболчиси Муҳаммаданас Ҳасановнинг йўллаган зарбаси, Юсупов тўпни қайтарди! 

61. Ҳар икки клуб навбати билан ҳужумга интилмоқда. 

58. Бедиевдан зарба! Юсупов тўпни қайтарди! 

57. "Набваҳор"да алмаштириш: Болов ўрнига Ўринбоев туширилди. 

56. Бамба жароҳат олиб, майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти. 

54. Норбеков ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди, қулай имконият юзага келиши мумкин эди.  

51. Норбеков қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди. 

48. Учрашув шиддатли тарза давом этмоқда.  

46. "Навбаҳор"да ўзгариш: Маҳмудхожиев ўрнига Исоқжонов майдонга тушди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади - 0:0. Танаффус! 

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

43. Голбан Норбековни йиқитгани боис сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

42. Еҳҳ, Маҳмудхожиевга ажойиб узатма етиб келди, бироқ у тўпни йўқотди. 

40. Болов Рўзиевга нисбатан қўпол ўйнади ва огоҳлантириш олди. 

39. Норбеков бирга-бир ҳолатдан фойдалана олмади, Юсупов дарвозадан ўз вақтида чиқиб келиб, тўпни эгаллаб олди.  

37. Уууух! Бердиевдан зарба! Ўткир Юсуповдан сейв! 

33. Бамба тўпни йўқотди, унга Мухторов халақит қилди ва хавфни бартараф қилди. 

29. Рустамов тезлигини кўрсатиб, тўп томон интилди, аммо барибир майдонда сақлаб қололмади. 

26. Норбеков қарши ҳужумда қойилмақом рейд намойиш этди ва Бердиевга ажойиб пас берди, у эса қулай имкониятни қўлдан бой берди.  

25. Зарба! Муҳаммаданас Ҳасановдан зарба, аммо осмону-фалакка. 

24. Зарба! Павел Голишевнинг зарбаси анча ноаниқ чиқди. 

23. Баҳс кескин курашларга бой тарзда кечмоқда. 

21. Руслан Болов майдонда ётибди, ша боис "Қўқон-1912"ни тўп майдон ташқарисига чиқариб юборди, "Навбаҳор" тўпни қайтариб берди, ўйин давом этади.   

18. Мухторов жарима зарбасидан узатмани амалга оширди, дарвозабон Эргашев тўпни қайтарди, аммо унга нисбатан фол ишлатилди деб топилди. 

17. Маматхўжаев Маҳмудхожиевга нисбатан ишлатган қўроллиги туфайли сариқ карточка олди. 

16. Маҳмудхожиев ўнг қанотда фаоллик кўрсатди ва Аҳмедовга пас берди, ҳужум қайта ташкил этиляпти.  

14. Норбековнинг "аут"дан узатмаси, Ўткир Юсупов тўпга эгалик қилди. 

12. Ууух! Турғунбоевнинг бош билан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 

11. "Навбаҳор" тўп билан ўйинни назорат қилмоқда, Голбан марказда тўпдан айрилишига оз қолди. 

10. Ҳакам Бамба ва Аҳмедовни охирги марта огоҳлантирди, кейинги қўполлик карточка билан тугаши маълум қилинди.

9. "Навбаҳор" қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди, бироқ Турғунбоев тўпни ўзига бўйсундира олмади.  

7. Аҳмедов Бамбага нисбатан қоидани бузгани учун ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди. 

6. Зарба! Сардар Теляковнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

5. Азиз Турғунбоев ажойиб ҳаракатларни намойиш этди. 

4. "Навбаҳор" қарши ҳужумга ўтди, аммо тўп йўқотилди. 

3. "Қўқон-1912" ҳужум уюштирмоқда, Норбеков тўпни "аут"дан ичкарига узатди, Голбан тўпни қайтарди. 

2. "Навбаҳор" жамоаси устози Андрей Канчельскис коронавирус туфайли бугунги ўйинда жамоасига бош мураббийлик қила олмайди, унинг ўрнига Нўмон Ҳасанов жамоани бошқаради.

1. Ўйин бошланди! 

- Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. 

Coca Cola Суперлига, 13-тур
НАВБАҲОР – ҚЎҚОН-1912 0:1

Гол: Мурод Холмуҳаммедов 90+3'
28 август 2020 йил. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Виктор Серазитдинов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Аҳмад Эргашев
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов

"Навбаҳор:
1.Ўткир Юсупов, 5.Ғиёс Комилов, 7.Азим Аҳмедов, 10.Азиз Турғунбоев, 18.Сардар Теляков, 22.Игорь Голбан, 25.Шоҳруҳ Маҳмудхожиев (11.Ислом Исоқжонов, 46), 28.Хуршид Мухторов, 33.Тоҳиржон Шамситдинов (20.Даврон Ҳошимов, 74), 72.Павел Голишев (9.Иван Соловьёв, 65), 88.Руслан Болов (95.Забиҳилло Ўринбоев, 57).
Захира: 23.Дилшод Ҳамроев, 27.Ислом Рашидхонов, 53.Акрам Баҳритдинов, 70.Аббос Ғуломов.

“Қўқон-1912”: 1.Ботирали Эргашев, 3.Бобуржон Акбаров, 7.Шоҳназар Норбеков (19.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 88), 9.Суҳроб Бердиев, 10.Қувондиқ Рўзиев, 14.Авазхон Маматхўжаев (70.Мурод Холмуҳаммедов, 75), 15.Ойбек Рустамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (13.Сардор Азимов, 75), 23.Александр Мерзляков, 33.Иван Йосович, 91.Якуба Бамба (20.Иқбол Маликжонов, 80).
Захира: 21.Музаффар Абдуллаев, 4.Собит Синдаров, 5.Жасурбек Ёқубов,  69.Филип Райевац, 99.Бек Абдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Авазхон Маматхўжаев (17), Руслан Болов (40)., Игорь Голбан (43), Суҳроб Бердиев (67), Хуршид Мухторов (90). 

Навбаҳор

Суперлига. 13-тур

28/08/2020, 18:30

1
:
0
Тугади

Қўқон-1912

Мурод Холмуҳамедов - 90'

45'
90'
40'  Руслан Болов
43'  Игорь Голбан
46'  Шоҳрух Маҳмудҳожиев (Исломбек Исоқжонов)
57'  Руслан Болов (Забиҳилло Ўринбоев)
65'  Павел Голишев (Иван Соловьёв)
74'  Тоҳиржон Шамситдинов (Даврон Ҳошимов)
16'  Авазхон Маматхўжаев
57'  Суҳроб Бердиев
75'  Муҳаммаданас Ҳасанов (Сардор Азимов)
75'  Авазхон Маматхўжаев (Мурод Холмуҳамедов)
88'  Якуба Бамба (Иқбол Маликжонов)
88'  Шоҳназар Норбеков (Ҳамидулло Абдуҳамидов)
90'  Мурод Холмуҳамедов

Фото: Толибжон Қосимов 

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика