UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Шмейхель "Селтик"да фаолиятини якунлаган Жо Харт ўрнини тўлдирди  1 00:29Маркос Льорентени кўриш учун салкам 10 минг км масофа босиб ўтган мухлис у билан учрашолмади  3 00:13Расман: Лени Йоро — "Манчестер Юнайтед" футболчиси!  1 23:52"Интер Майами" Месси иштирокида учинчи либосини намойиш этди  1 23:35Расман: Гринвуд — "Марсель" футболчиси!  0 23:13Норчаев дубль қайд этган баҳсда Ўзбекистон ОТЖ Янги Зеландияни мағлубиятга учратди  9 22:51"Реал Мадрид" "Ал Насср" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  6 22:38"Манчестер Сити" "Жирона" футболчисини таркибга қўшиб олди  6 22:14Расман: Микаутадзе — "Лион" футболчиси!  2 21:57Мбаппе "Реал"даги рақамини ўзгартирмоқчи  9 21:30Эшитдик-да! "Бунёдкор" хорватиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  8 21:03"Барселона"нинг 20 ёшли дарвозабони ҳаммомда вафот этди  10 20:46ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  8 20:29Ҳамдаллаҳ Саудиянинг бошқа клубига ўтиш арафасида турибди  3 20:12Назорат учрашуви. "Олимпик" "Металлург"ни мағлубиятга учратди  4

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" ўз майдонида ОКМК билан нурсиз дуранг ўйнади Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Навбаҳор" ўз майдонида ОКМК билан нурсиз дуранг ўйнади

Теглар :  НавбаҳорОКМК
Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - ОКМК учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлигаси, 18-тур
НАВБАҲОР – ОКМК 0:0
30 август, чоршанба, 18:45
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Достон Мирзараимов
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
AVAR: Акмал Раҳимов
Назоратчи: Константин Свиридов
Комиссар: Ойбек Юнусов

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 5.Милош Милович, 10.Жамшид Искандеров (8.Жасур Яхшибоев, 80), 14.Жамшид Болтабоев, 19.Дониёр Абдуманнопов (21.Темирхўжа Абдухолиқов, 75), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 31.Лука Чермель, 77.Асадбек Собиржонов (7.Остон Ўрунов, 56), 91.Тома Табатадзе.
Захира: 12.Игнатий Нестеров, 4.Азим Аҳмедов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 17.Аброр Исмоилов, 20.Музаффар Мўминов, 27.Шаҳбоз Жўрабеков.

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 2.Акрамжон Комилов (10.Хуршид Ғиёсов, 76), 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 8.Абдулла Абдуллаев, 9.Рубен Санчес, 17.Санжар Турсунов (15.Ойбек Рустамов, 88), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев, 27.Мартин Боакье (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 76), 88.Сияваш Хақназарий (4.Миржамол Қосимов, 90+2).
Захира: 12.Дилшодбек Ёқубов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 29.Виталий Денисов, 34.Улуғбек Суннатов.

Огоҳлантириш: Ислом Тўхтахўжаев (56), Акром Комилов (68), Анзур Исмоилов (90+4)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. Турсунов ўнг қанотдан рақиб жарима майдонига кириб бориб, зарба йўллади, аммо ноаниқ.

83. Ўруновнинг жарима зарбаси "жонли девор"га тегиб қайтди, қайта зарбадан сўнг бурчак тўпи ишланди.

81. Мезбонлар учун рақиб жарима майдони яқинида қулай стандарт вазият юзага келди.

79. Табатадзенинг зарбасини Эргашев қайтарди, бурчак зарбаси.

76. ОКМКда ҳам икки ўзгариш рўй берди.

75. "Навбаҳор"да ўзгариш: Темирхўжа Абдухолиқов Дониёр Абдуманноповни алмаштирди.

71. Ўруновдан галдаги зарба, бу сафар ноаниқ.

70. Яна Остон, яна зарба, яна Эргашев.

68. Комилов Абдуманноповни йиқитгани учун огоҳлантирилди.

66. Ўруновнинг яна бир уринишидан сўнг яна ОКМК посбони ишончли ҳаракат қилди.

64. Ўрунов оёғини қайириб олганди. У бир муддат тиббий ёрдам олгач, яна майдонга қайтди.

60. Ўруновнинг зарбасини Эргашев қайтарди.

59. Сиаваш рақиб посбонининг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб қолмоқчи бўлди, аммо уриниши ўхшамади.

56. Тўхтахўжаев рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

52. Юсупов яна бир маротаба жамоаси жонига оро кирди.

47. Сиявашнинг зарбасини Юсупов эгаллаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

45. Эргашев Табатадзе билан бирга-бир вазиятда жамоасини қутқариб қолди.

43. Абдуманнопов қарши ҳужумда меҳмонларни жазолаши мумкин эди, Эргашев маҳоратини намойиш этди.

40. Искандеровнинг жаримадан узатмасини Эргашев уриб юборди.

36. Ҳошимов Сиавашга нисбатан қўполлик ишлатди. Тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

34. Сиаваш–Комилов комбинациясини рақиб жамоа ҳимоячилари бартараф этди.

30. Боаке ҳужумда қўполлик ишлатди.

27. Юсупов Боакенинг бош билан йўллаган зарбасини қийинчилик билан қайтарди.

24. Сардор Раҳмоновнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

22. Искандеровнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси кучли чиқмади, шу боис меҳмонлар посбони тўпни эгаллашда қийинчиликка дуч келмади.

14. Турсуновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

13. Боаке Юсуповга босим ўтказди. Мезбонлар посбони иккинчи марта қалтис ўйин намойиш этди.

11. Болтабоевни бирйўла уч нафар ОКМК футболчиси тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси белгиланди.

8. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди. Искандеровнинг узатмасидан сўнг Эргашев тўни эгаллаб олди.

6. Хавфли вазият! Гадоевнинг ўнг оёқда йўллаган зарбасидан сўнг Юсупов жамоасини голдан қутқариб қолди.

5. "Навбаҳор" ҳимоячилари оддий вазиятда тўп юқотди. Дастлабки дақиқаларда меҳмонларнинг шижоати юқори.

4. Сияваш Гадоевнинг бироз аввалги ҳаракатини такрорлади.

3. Гадоевнинг чап қанотдан узатмаси ноаниқ кўриниш олди.

2. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди. Аммо ҳужумда фол қайд этилди. Санчес тўпни қайтарди.

1. Учрашув бошланди.


Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика