UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59"Ал Файҳа" — "Ал Ухдуд". Таркиблар маълум  1 20:42Германия Бундеслигасида 2024/25 йилги мавсум якунланди  3 20:40Суперлига. "Шўртан" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  3 20:38РПЛ. "Рубин" меҳмонда учта тўп ўтказиб, мағлубиятга учради, Ашурматов бу сафар ҳам захирада қолдирилди  0 20:30Англия кубоги. "Кристал Пэлас" ва "Ман Сити" финалда ўзаро тўқнаш келмоқда, Ҳусанов захирада (онлайн ҳисоб)  20 20:00Суперлига. Захирадан тушганлар ўзини кўрсатган "Бухоро" – "Динамо" ўйинида жанговар дуранг қайд этилди  20 19:58ОПЛ. "Сумқайит" ўз уйида мағлуб бўлди, "Сабаҳ" меҳмонда дуранг ўйнади  0 18:57Суперлига. "Қўқон-1912" - "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  16 18:17"Ливерпуль" ва "Арсенал"га 65-70 млн фунтлик ўйинчи қизиқ  1 16:46"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Интер"га сотиши мумкин  0 16:20"Реал" "Байер"дан Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда. Чап қанот ҳимоячиси - "Барса" тарбияланувчиси  3 15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  2 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  5 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  5

Coca Cola Суперлига. Биринчи турда қайси ўйинга қанча мухлис келди ёхуд сўнгги йиллардаги антирекорд янгиланди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. Биринчи турда қайси ўйинга қанча мухлис келди ёхуд сўнгги йиллардаги антирекорд янгиланди

Биринчи турда "Навбаҳор" мухлислари доимгидек биринчи ўринда.

3-5 март кунлари Coca Cola Суперлигада дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бу турнинг 7та учрашувини кўриш учун стадионларга жами 33017 томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 4717 мухлис келди деганидир. Шу ўринда "Сўғдиёна" Зоминда, "Сурхон" эса Тошкентда ўз уй ўйинини ўтказганини таъкидлаш лозим. Шахсан ўзим Наманган ва Қаршидаги ўйинларга бундан ҳам кўпроқ томошабин келишини кутгандим. Сабаби бу шаҳар жамоаларининг мухлислари жуда ҳам фаол ҳисобланишади. Айниқса Наманганда охирги йилларда очилиш ўйинида доим стадионга одам сиғмай кетарди. Бу йил эса стадионнинг ярми тўлди холос, балки бу чипталарнинг нархи билан боғлиқдир, буниси менга қоронғу.

Энг кўп томошабин Намангандаги "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувига келди - 11707. Энг кам томошабин эса Тошкентда ўтган "Сурхон" ва ОКМК ўртасидаги баҳсга ташриф буюрган - 373.

Coca Cola Суперлига. 1-турда томошабинлар ташрифи:
1."Навбаҳор" - "Қизилқум" 11707 томошабин
2."Металлург" - "Нефтчи" 6623 томошабин
3."Турон" - "Бухоро" 5521 томошабин
4."Насаф" - "Андижон" 5005 томошабин
5."Пахтакор" - "Олимпик" 2350 томошабин
6."Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 1438 томошабин
7."Сурхон" - ОКМК 373 томошабин


Лекин олдинги йиллар билан таққослаганда дастлабки турга бўлган қизиқиш тушган. Буни рақамлар кўрсатмоқда. Қуйида охирги йилларда Суперлиганинг 1-турига қанча томошабин келганини ҳавола қиламиз:

2023 йил - 33017 (7та ўйин)
2022 йил - 43393 (7та ўйин)
2021 йил - 47752 (7та ўйин)
2020 йил - 38607 (7та ўйин)
2019 йил - 60689 (7та ўйин)
2018 йил - 80347 (6та ўйин)

2018 йилда чемпионатда жамоалар сони 12та бўлган ва битта турда ўйинлар сони 6та бўлган. Шунга қарамай томошабинлар ташрифи охирги йиллардаги энг юқориси бўлган экан.

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика