UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Coca Cola Суперлига. "Андижон" "Металлург"ни тор-мор этди, Хебайдан хет-трик! Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Андижон" "Металлург"ни тор-мор этди, Хебайдан хет-трик!

Coca Cola Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган “Андижон” – “Металлург” учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлига. 7-тур

“Андижон” – “Металлург” 5:0

24 апрель. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Ҳусан Музаффаров, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Сардор Исматуллаев

VAR ҳаками: Иброҳим Исмоилов 

AVAR: Ришат Нугманов

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев     

Комиссар: Алишер Файзиев

Гол: 1:0 — 2, Рубин Хебай, 2:0 — 9, Рубин Хебай, 3:0 — 15, Леван Арвеладзе, 4:0 — 82, Рубин Хебай, 5:0 — 84, Суҳроб Бердиев.

"Андижон": 72.Игорь Литовка, 4.Дилшод Комилов, 8.Фарҳод Бекмуротов, 9.Леван Арвеладзе, 13.Сардор Азимов (88.Нодари Кавтарадзе, 60), 14.Абдураҳмон Комилов, 15.Владимир Бубанья (с), 17.Фарҳод Соҳибжонов (19.Суҳроб Бердиев, 81), 26.Муҳаммадкарим Тоиров (10.Илҳомжон Абдуғаниев, 81), 66.Илҳомжон Алижонов, 99.Рубин Хебай (7.Бобурбек Фарҳодов, 87)

Захира: 12.Моҳирбек Комилов, 11.Сардор Абдунабиев, 21.Ильдар Маматказин, 28.Ислом Маматказин, 77.Иззатилла Абдулҳақов.

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 6.Худойшукур Сатторов (21.Абдужалил Маназаров, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев (с), 10.Бектемир Абдуманнонов (19.Эргаш Исмоилов, 76), 14.Аброрбек Тўшқўзиев (29.Диёрбек Тоиров, 88), 17.Владислав Касминин, 22.Шахзодбек Ғофурбеков, 30.Иброҳим Ибрагимов,  33.Иван Йосович, 91. Марко Обрадович (11.Дамир Темиров, 65), 97.Муҳаммадали Алиқулов (55.Филип Стаменкович, 46)

Захира: 12.Александр Лобанов, 4.Керим Палич, 23.Беҳруз Шодмонов.

Огоҳлантириш: Худойшукур Сатторов (4), Забиҳилло Ўринбоев (45+2), Сардор Азимов (57)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+2. Акмал Ортиқов тўпга чиқишда Касмининни уриб юборди. Тезёрдам машинаси майдонга тушди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

88. Меҳмонларда ўзгариш: Тошқўзиев ўрнига Диёрбек Тоиров туширилди.

87. Мезбонларда ўзгариш: Хебай ўрнига Бобурбек Фарҳодов учрашувни якунлаб қўяди.

84. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Суҳроб Бердиев рақиб ҳимоячисининг хатосини кечирмади!

82. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Рубин Хебай хет-трик қайд этди! Мезбонларнинг кетма-кет зарбаларини сўнггисини мезбонлар ҳужумчиси бўш дарвозага жойлаб қўйди.

81. "Андижон"да икки ўзгариш: Илҳомжон Абдуғаниев ва Суҳроб Бердиев майдонга туширилди, Муҳаммадкарим Тоиров ҳамда Фарҳод Соҳибжонов захирага олинди.

76. Меҳмонларда ўзгариш: Бектемир Абдуманнонов ўрнига Эргаш Исмоилов ўйинга қўшилди.

75. Алижоновнинг жаримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.

72. Хебайнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

70. Мезбонларда стандарт юзага келди. Арвеладзенинг зарбасини рақиб ҳимоячиси юзи билан қайтарди.

65. "Металлург" таркибида ўзгариш: Дамир Темиров Марко Обрадович ўрнига учрашувни давом эттиради.

62. Ўринбоев тўпни қабул қилишда бироз хатоликка йўл қўйди, натижада унинг зарбаси кўнгилдагидек бўлмади.

60. "Андижон"да ўзгариш: Нодари Кавтарадзе Сардор Азимовни алмаштирди.

57. Бироз аввал йиқилган Азимов аламини Тошқўзиевдан олгани учун огоҳлантирилди.

56. Касминин ва Азимов чинакам курашга тушишди. Бунинг натижасида меҳмонлар футболчиси "ҳалол" йиқитди.

52. Тезкор ҳужум натижасида Муҳаммадкарим Тоировнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

48. Стаменковичнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

46. Тоиров иккинчи бўлим бошида рақибни жазолашга бир баҳя қолди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Металлург" таркибида икки ўзгариш: Муҳаммадали Алиқулов ва Худойшукур Сатторов ўрнига Филип Стаменкович ва Абдужалил Маназаров майдонга туширилди.

Тайм якунланди.

45+2. Ўринбоев рақибга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

37. Меҳмонлар яна бош билан зарба йўллашга имкон беришди, аммо унинг тезлиги кучли бўлмагани учун Ортиқов тўпни эгаллашда қийналмади. 

33. Хебайга нисбатан яна марказда қўполлик ишлатилди. Бугун меҳмонлар иккинчи қаватдаги курашда қийинчиликларга дуч келмоқда.

32. Азимов жароҳатланган кўринади. Ҳакам уни турғазиб қўйди.

28. Йўқ, 11 метрли жарима учун етарли асос топилмади. Ўйин давом этади.

24. Жарима майдонида Йосович ва Бубанья ўртасида тўқнашув юзага келди.  Ҳакам "Андижон" дарвозасига пенальти белгилаши мумкин.

23. Ўринбоевга нисбатан қоида бузилди. Меҳмонларда стандарт вазият юзага келди. 

21. Обрадович рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам эса пенальти белгилашга асос йўқ деб топди.

18. Меҳмонларнинг ҳужуми самарасиз якунланди.

15. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Арвеладзе Хебайнинг пасидан сўнг ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

12. Меҳмонлар тезкор қарши ҳужум ташкиллаштирди, "Андижон" ҳимоячиси ишончли ҳаракат қилди.

9. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Хебай биринчи голни кўролмаганлар учун такрорий ҳаракатни амалга оширди. Стандартдан сўнг Алижоновнинг пасидан сўнг Рубин дублни расмийлаштирди.

7. Бироз аввал рақибнинг танобини тортиб қўйган Ҳебайга рақиб футболчиси майдон марказида "миннатдорчилик билдирди", оқибатда стандарт юзага келди.

4. Сатторов Азимовнинг ўйиндан кейин шифокор қабулишига ёзилишини таъминлагани учун сариқ карточка билан жазоланди.

2. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мезбонларнинг дастлабки ҳужуми гол билан якунланди. Азимов томонидан қанотдан узатилган тўпга рақиб посбонидан чаққонроқ ҳаракат қилган Рубин Хебай бош билан зарба йўллаб, ҳисобни очди.

1. Учрашувни мезбонлар бошлаб беришди.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун "Андижон" қизил, "Металлург" кўк рангли либосда ҳаракат қилади.

Учрашув 17:00 да бошланади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика