UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  182 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  15 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  8 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   25

Coca Cola Суперлига. 2-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

"Championat.asia" ижодкорлари одатга кўра якунига етган тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Демак, кутиб олинг 2-турнинг рамзий терма жамоаси:

"Қизилқум" клуби Қўқонда меҳмон бўлди ва 0:0 ҳисобидаги дуранг билан ортга қайтди. Навоийликлар сафида шу куни энг яхши ўйинчи Игнатий Нестеров бўлди. Айнан тажрибали посбоннинг ишончли ҳаракатлари эвазига "Қилиқум" дарвозаси ишғол қилинмади. Баҳс давомида Нестеров Лукич, Мелиев, Холмуҳаммедов ҳамда М.Ҳасановларнинг зарбаларидан кейин чиройли сейвларни ижро этди.


Ўнг қанот ҳимоясига "Пахтакор" аъзоси Фарруҳ Сайфиевни қўйдик. "Шерлар" ўз майдонида "Машъал"ни йирик ҳисобда таслим қилди. Сайфиев учрашувда ҳисобни очувчи голни киритди. Ўша вазиятда голгача унинг очилиши таҳсинга сазовор.


Чап қанотга "Насаф" вакили Шерзод Насруллаев танланди. Ҳимоячи катта ўсишга эришмоқда. Тезлиги жуда юқори, қанотдан паслари ҳам сифатли кўриниш олмоқда. АГМКга қарши ўйинда ҳам Норчаевга ажойиб голли пас берди.


Марказий ҳимоядан "Қўқон-1912" вакили Иван Йосович ҳамда "Насаф" аъзоси Ҳусниддин Алиқулов жой олди. Йосович "Қизилқум"га қарши ўйинда ҳимоя билан бирга стандарт вазиятларда рақиб жарима майдонида ҳам фаол бўлди. Алиқулов эса "Насаф" сафида АГМКга қарши яна бир яхши ўйин ўтказди. Иккинчи қаватда беназир бўлиб бормоқда.


Марказий ярим ҳимоя жуфтлиги Шароф Муҳитдинов ("Пахтакор") ва Қувондиқ Рўзиев ("Навбаҳор"). Муҳитдинов бу сафар "Пахтакор" асосий таркибидан жой олди ва жамоа ўйинига тез киришиб кетганини кўрсатди. Айниқса, Чераннинг голида Драган билан девор услубида ўйнаганини шунчаки томоша қилиш керак. Рўзиев "Локомотив"га қарши Тошкентдаги баҳсда "Навбаҳор"нинг энг фаол ўйинчиларидан бири бўлди. Қувондиқ "лочинлар" ўйинига яхши киришиб кетгани кўриниб турибди.


Ўтган мавсум "Андижон" таркибида Дониёр Абдуманнопов ўз ўйинлари билан кўпчиликнинг диққатини тортди. Янги мавсум олдидан унга айрим клублар "совчи" қўйишди, аммо андижонликлар футболчини сақлаб қолишди. "Бобур Арена"даги очилик ўйинида айнан у энг фаоллардан бири бўлди.


"Насаф" вингери Ойбек Бозоров кетма-кет иккинчи турки рамзий терма жамоадан жой олмоқда. Ундан ташқари, фақат Ф.Сайфиев иккала турда ҳам рамзийга кирди. АГМКга қарши беллашувда Бозоров чап қанотда рақиб ўйинчиларини анча тер тўкишга мажбур қилди. Янги мавсум айнан у учун аталишини тахмин қилса бўлади.


Бугунги "Пахтакор"нинг ҳужумдаги асосий кучи - Драган Черан. "Машъал"га қарши учрашувда ҳам серб ўзининг етакчилик қобилиятини намойиш этди. Унинг Муҳитдинов билан ҳамкорликда киритган голини эса футбол дарсликларига киритса бўлади.


Бир неча йилдан сўнг яна Бекобод клубига қайтган Шаҳзодбек Нурматов "Бунёдкор"га қарши баҳсда ажойиб ўйнади. Учрашув бошида Андреевнинг аутдан ташлаб берган тўпини ўткир бурчакдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва шедевр гол муаллифига айланди. Бундан ташқари биринчи таймнинг ўзида Нурматов жамоаси учун пенальти ҳам ишлаб берди. Бироқ ундан Андреев фойдалана олмади.


Суперлига

2-тур рамзий терма жамоаси (4-2-3-1)

Игнатий Нестеров ("Қизилқум")

Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Иван Йосович ("Қўқон-1912"), Ҳусниддин Алиқулов ("Насаф"), Шерзод Насруллаев ("Насаф")

Шароф Муҳитдинов ("Пахтакор"), Қувондиқ Рўзиев ("Навбаҳор")

Дониёр Абдуманнопов ("Андижон"), Драган Черан ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф")

Шаҳзод Нурматов ("Металлург")


Coca Cola Суперлига. 1-тур рамзий терма жамоаси         

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика