UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  1 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  49 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  7

"Чиғатой"да ҳакамлар йиғилиши бўлиб ўтди, унда Суперлигадан четлатилганлар ҳам иштирок этишди Янгиликлар

"Чиғатой"да ҳакамлар йиғилиши бўлиб ўтди, унда Суперлигадан четлатилганлар ҳам иштирок этишди

Теглар :  Ҳакамлар
Бугун 11 июль куни “Чиғатой” спорт базасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров, Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов, бошқарманинг бошқа мутасадди ходимлари ҳамда Суперлига ва Про-лига ўйинларини бошқариб келаётган ҳакамлар иштирок этишди.

Хабарингиз бор, Суперлиганинг “Сўғдиёна” — “Металлург” ўйинида ишлаган Азиз Асимов ҳамда “Қўқон-1912” — “Локомотив” учрашувини бошқариб борган Ильгиз Танташевлар беллашувлар натижасига бевосита таъсир кўрсатувчи бир қанча хатоларга йўл қўйган сабаб Суперлига ҳамда Про-Лига ўйинларидан четлаштирилган эди.

Ушбу йиғилиш давомида юқорида номлари қайд этилган ҳакамларнинг ўйинларда қилган хатолари муҳокама қилинди. Хусусан Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров бу икки ҳакамга қўлланилган чоралар қолган ҳакамлар учун дарс бўлиши кераклиги, ўйинларни ҳалол ва сидқиқдилдан бошқариш шарт эканлигини айтиб ўтиб, ҳакамларга ўз устиларида кўпроқ ишлашни, ўйиндан ўйинга йўл қўйилаётган хатоларни камайтириб бориш шарт эканлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилишда бошқа ҳакамларнинг ўйин давомидаги хатти-ҳаракатлари кўриб чиқилди. Жумладан, “АГМК” - “Нефтчи” ўйинини бошқарган Темур Тўхтасиновнинг ҳакамлик иши ҳам танқидий таҳлил қилинди ва учрашув давомида йўл қўйган хатолари кўрсатиб ўтилди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика