UZ

Сўнгги янгиликлар

Чеслав Михневич: "Жуда бахтлиман. Бу плей-офф йиллар давомида кутилган" Янгиликлар

Чеслав Михневич: "Жуда бахтлиман. Бу плей-офф йиллар давомида кутилган"

Польша терма жамоаси бош мураббийи Чеслав Михневич ЖЧ-2022 ўйинида Аргентинадан учралган мағлубият (0:2) ҳақида фикр билдирди.

"Мен жуда бахтлиман. Жамоа бу плей-офф босқичи йиллар давомида кутилганини билади. Футболчиларимга ушбу дақиқадан завқланишларини айтдим. 

Бахтимизга турнирда қолдик ва Францияга қарши ўйнаймиз. Шунча йиллардан кейин плей-оффга чиқдик. 

Тайёрланиш учун якшанбагача вақтимиз бор. Бугун мағлуб бўлдик, лекин унчалик яхши футбол бўлмади. 

Левандовски жуда кўп ҳаракат қилди, лекин биз унга ёрдам бермадик. Агар жамоамиз тўпга эгалик қилганида, Месси жамоамизда бўлганида, Левандовски 5 та гол урган бўларди. Унга ёрдам бериш лозим. Лекин Месси ҳам гол ура олмади", – деди Михневич.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика