Чемпионлик пойгасини қайси жамоа тарк этишини аниқлаб берувчи учрашув. "Навбаҳор" - "Насаф" ўйинига превью
30 окт 2023 14:25
Янгиликлар
Чемпионлик пойгасини қайси жамоа тарк этишини аниқлаб берувчи учрашув. "Навбаҳор" - "Насаф" ўйинига превью
Бу учрашувда мағлуб бўлган жамоа катта эҳтимол билан чемпионлик пойгасини тарк этади.
Ўзаро ўйинлари тарихи
Бу икки жамоа Ўзбекистон чемпионатида шу вақтга қадар 53 бор тўқнаш келишган. Бўлиб ўтган 22 учрашувда «аждарлар», 14 ўйинда эса наманганликлар ғалаба қозонишган. 17 учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 79:67, "Насаф" фойдасига. Биринчи даврада Қаршида бўлиб ўтган беллашувда ҳисоб очилмаган. Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг йирик ҳисоблар қуйидагича: «Насаф» – «Навбаҳор» (6:0) 2016 йилги мавсумда, «Навбаҳор» — «Насаф» (6:0) 2004 йилги мавсумда.
“Навбаҳор” ҳамда “Насаф” жамоалари бунгача Наманганда 26 марта куч синашишган. Мазкур баҳсларнинг 9 тасида наманганликлар зафар қучишган бўлса, 13та учрашувда дуранг қайд этилган, 4та ўйинда эса қаршиликлар ғалаба қозонишган. "Навбаҳор" ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда "Насаф" дарвозасига 43та гол киритган, қаршиликлар эса 25та тўп билан жавоб қайтара олишган холос.
Эътиборингизга, Наманганда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз:
07.05.2023 "Насаф" - "Навбаҳор" 0:0
02.08.2022 "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1
03.03.2022 "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0
29.08.2021 "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1
19.03.2021 "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0
26.09.2020 "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0
Бугун майдонга тушмайдиган футболчилар
Мазкур баҳсда ҳар иккала жамоа сафида бир қатор жароҳат олган футболчилар майдонга туша олишмайди. "Навбаҳор"да ҳимоячи Даврон Ҳошимов мавсум охиригача сафдан чиққани маълум қилинганди. Легионерлар Йован Жокич ва Тома Табатадзе ҳам жароҳатларини даволашмоқда.
"Насаф" таркибида эса дарвозабон Умиджон Эргашев ва ҳимоячи Шуҳрат Муҳаммадиев ОЧЛ доирасидаги "Шаржа" билан баҳсдан олдин жароҳат олишганди. Грузиялик ярим ҳимоячи Жамбули Жигаури эса "Металлург" билан учрашув жароҳат олиб майдонни тарк этди.
Жамоаларнинг ҳолати
Бугунги учрашувдаги мезбон "Навбаҳор" жамоаси ҳозирги кунда яхши спорт формасида. Жамоа октябрь ойида, 4та ғалаба ва бир маротаба мағлубиятга учраган. Ягона мағлубият ҳам Ўзбекистон кубоги ярим финалида ОКМКга қарши баҳсда рўй берди. Самвел Бабаян шогирдлари ўйиннинг асосий вақтида 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишган бўлса. Пенальтилар сериясида эса 4:3 ҳисобида рақибга мағлуб бўлди. Наманганликларнинг сўнги 4та ғалабасининг иккитасини Осиё чемпионлар лигасида қўлга киритишди. Октябрь ойининг аввалида ОЧЛ 2-тур баҳсида "Мумбай Сити" жамоаси 3:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса. Ўтган ҳафта "лочинлар" Эроннинг "Нассажи Мазандаран" клубига қарши ўйин ўтказишди. Қийин кечган учрашувда, якунда наманганликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шунингдек "Навбаҳор" жамоаси октябрь ойида Суперлиганинг 21 ва 23-тур баҳсларида "Бухоро" ва "Сурхон" меҳмони бўлишди. Икки учрашувда ҳам "Навбаҳор" жамоаси ғалаба қозонди. "Бухоро" клуби йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, "Сурхон"га қарши баҳсда "лочинлар" анча тер тўкишди. Ўткир Юсупов сўнги дақиқада пенальтини қайтариб ўз жамоасига уч очкони тақдим этди. Якуний ҳисоб 1:2. Октябрь ойидаги баҳсларда "Навбаҳор" рақиб дарвозасига 12та гол уриб, 4та гол ўтказиб юборган.
"Насаф" жамоаси ҳам октябрь ойида 5та учрашув ўтказди ва бугунги рақиби каби 4 маротаба ғалаба қозониб, бир марта мағлуб бўлди. Қаршиликлар Осиё чемпионлар лигасида дастлаб Қатарнинг "Ал-Садд" жамоасини ўз ўйида 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. ОЧЛ 3-тур баҳсида эса "Насаф" "Шаржа" меҳмони бўлди ва 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. "Ал-Садд"га қарши учрашувда "порлаган" Азиз Амонов, "Шаржа"га қарши кечган учрашувнинг 100-дақиқасида 11 метрлик жарима зарбасини кўкка совурди. "Насаф" жамоаси бугунги рақибидан фарқли ўлароқ Ўзбекистон кубоги ярим финалида ғалаба қозонди ва қаторасига учинчи йил, финал иштирокчисига айланди. Ярим финал баҳсида Рўзиқул Бердиевнинг шогирдлари, Вадим Абрамовнинг "Динамо"сини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Суперлига доирасида иккита учрашув ўтказган "Насаф". Икки учрашувда ҳам ғалаба қозонди. Дастлаб Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси 2:0 ҳисобида таслим этилган бўлса. 23-турда қаршиликлар "Металлург"ни 2:0 ҳисобида таслим этишди. "Насаф" эса октябрь ойидаги учрашувларда рақиб дарвозасига 9та гол уриб, 3та гол ўтказиб юборган.
Тақвим
"Навбаҳор" жамоасининг чемпионат доирасида бор йўғи 4та баҳси қолди. 24-турда "Навбаҳор" ўз ўйида "Бунёдкор"ни қабул қилса. 25-турда эса "лочинлар" "Олимпик" меҳмони бўлишади. Сўнги турда эса "Навбаҳор" "Нефтчи"ни ўз ўйида қабул қилади.
23-тур "Навбаҳор" - "Насаф" 30.10.2023
24-тур "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 11.11.2023
25-тур "Олимпик" - "Навбаҳор" 24.11.2023
26-тур "Навбаҳор" - "Нефтчи" 01.12.2023
"Насаф"
"Насаф" жамоаси бугунги учрашувдан сўнг. Чемпионлик даъвогарлардан бири "Пахтакор" билан тўқнаш келади. 25-турда эса "Сўғдиёна" Қаршига ташриф буюради. "Насаф" эса Суперлига 2023 йилги мавсумини кубок финалидаги рақиб ОКМКга қарши якунлайди.
23-тур "Навбаҳор" - "Насаф" 30.10.2023
24-тур "Пахтакор" - "Насаф" 03.11.2023
25-тур "Насаф" - "Сўғдиёна" 23.11.2023
26-тур ОКМК - "Насаф" 01.12.2023
Чемпионликка имкониятлар
Кеча "Пахтакор" сўнги дақиқаларда ғалабани илиб кетди ва 49 очко билан чемпионлик жадвалида биринчи ўринда қолди. Иккинчи ўринни эгаллаб турган "Навбаҳор"да эс 43 очко мавжуд. "Насаф" эса 42 очко жамғарган ва учинчи ўринни эгаллаб турибди. Бугунги учрашув катта эҳтимол билан чемпионлик пойгасидан қайсидир клубни чиқариб юборади ва Чемпионликка иккита даъвогар қолиши эҳтимоли юқори. "Навбаҳор" жамоасида тақвим осонроқ. Самвел Бабаян шогирдлари кубокдан чиқиб кетишди ва бир эътиборларини чемпионат ва чемпионлар лигаси баҳсларига қаратишади. "Навбаҳор"нинг қолган учрашувлардаги жиддий рақиб "Нефтчи".
"Насаф" жамоасида тақвим қийинроқ ва тиғизроқ. 12 ноябрь куни Қарши шаҳрида кубок финалида иштирок этишидан ташқари. Рўзиқул Бердиев шогирдларини иккита кучли рақиб "Пахтакор" ва сўнги турда ОКМК кутиб турибди. Катта эҳтимол билан "Насаф" кейинги икки учрашувда чемпионлик масаласини ҳал этади. Агар "Насаф" ушбу учрашувларда очко юқотса, Чемпионликка бўлган имкониятларини кескин камайтириб юборади.
30.10.2023/18:15
"НАВБАҲОР" - "НАСАФ"
Бош ҳакам: Аксер Нажафалиэв
Ёрдамчи ҳакамлар: Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов
Захира ҳаками: Олим Тўйчибоев
ВАР: Илгиз Танташев
АВАР: Зиёдулло Абдураҳмонов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Бекзод Арипов.
Муаллиф тахмини
Катта эҳтимол билан бугун жамоалар ёпиқ ўйин намойиш этади ва ўйин натижасини бир вазият ҳал қилади. Остон Уруновнинг ҳозирги спорт формасини ҳисобга олсак, айнан Остонинг ҳаракатлари бугун ўйин тақдири ҳал қилади. Менимча ушбу учрашувда "Навбаҳор" ғалаба қозонади.
Имкониятлар: 55%/45% "Навбаҳор" фойдасига
Абдулвосит Бектемиров тайёрлади
Фикрлар