Чемпионлик кураши давом этади: А Серия 34-тур превьюси
22 апр 2022 16:45
Янгиликлар
Чемпионлик кураши давом этади: А Серия 34-тур превьюси
"Венеция" - "Аталанта"
"Венеция" турнир жадвалида юқорироққа чиқишга ҳаракат қилиши лозим, лекин вазият бироз қийинроқ эканини ҳам таъкидлаш керак. Жамоа 18-ўринда бормоқда ва кетма-кет 7 марта мағлубиятга учради. Таркиб билан боғлиқ жиддий муаммолар ҳам йўқ эмас. "Аталанта"нинг ишлари жойида дея олмаймиз: охирги 3та баҳсда ютқазди. Қолаверса, жароҳат олганларнинг қай бири ўйнай олиши мумкинлиги ҳам аниқмас. Малиновский ва Сапатанинг аҳволи эса унчалик яхши эмас.
Сўнгги ўзаро баҳсда "Аталанта" уйда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бергамоликлар сафарда ўйнашига қарамай, фаворит. Албатта, ғалабасиз серияга нуқта қўйишга уриниб кўришлари аниқ.
Венеция Домен Чрнигой - 80' |
Серия А . 34-тур 23/04/2022, 19:00 3
:
1
Тугади
|
Аталанта Марио Пашалич - 44', Дуван Сапата - 47', Луис Муриэль - 63' |
Стадион: Stadio Pierluigi Penzo, 6132 томошабин
Бош ҳакам: Francesco Fourneau
"Интер" - "Рома"
"Интер" ҳозир скудетто учун курашмоқда. Кубокда "Милан" устидан қозонилган ғалабадан сўнг, жамоа кўтаринки кайфиятда экани аниқ. Дюмфрис ва Жеко сафга қайтиши лозим, чунки бу ўйин жуда муҳим. "Рома"га келсак, Дзаньолонинг жароҳати анча жиддийга ўхшаяпти. Шунингдек, Кумбулла ҳам майдонга тушиши сўроқ остида, бироқ Смоллинг ва Манчини билан учликни ташкил қилиши керак бўлган Ибаньес ўйнаши кутилмоқда.
Чемпионат доирасидаги охирги ўзаро учрашув "Интер"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган. Жамоа бу гал ҳам рақибига қараганда устунликка эга. "Интер" фаворит бўлса-да, "жалоросси" ҳам анча кучли эканини унутмаслик лозим. Шундай экан, амалдаги чемпионга осон бўлмаслиги мумкин.
Интер М Дензел Дюмфрис - 30', Марсело Брозович - 40', Лаутаро Мартинес - 52' |
Серия А . 34-тур 23/04/2022, 22:00 1
:
3
Тугади
|
Рома Генрих Мхитарян - 85' |
Стадион: Giuseppe Meazza, 74947 томошабин
Бош ҳакам: Simone Sozza
"Эмполи" - "Наполи"
"Эмполи" бу мавсум ҳақиқатдан ҳам яхши ўйнамоқда. Жамоа мавсум бошида шунчаки олдинга интилмади, балки қайсидир муддат жадвалнинг биринчи ярмидан ўрин олди. Айни дамда жамоа унчалик яхши бўлмаса-да, ишлари жойида. Бироқ жароҳатлар уларни четлаб ўтмаганини айтиш жоиз. Тонелли ва Ди Франческо бу гал "Эмполи"га ёрдам беролмайди. "Наполи"да йўқотишлар кўп эмас, фақатгина яқинда умумий гуруҳга қўшилган Ди Лоренцо майдонга тушиши номаълум. Катта эҳтимол билан стартда Занолини кўрамиз.
Сўнгги ўзаро ўйинда "Эмполи" Неаполдан ғалаба билан қайтган (1:0). Аммо бу сафар "партенопейлар" фаворит.
Эмполи Лиам Хендерсон - 80', Андреа Пинамонти - 83', Андреа Пинамонти - 88' |
Серия А . 34-тур 24/04/2022, 19:00 2
:
3
Тугади
|
Наполи Дрис Мертенс - 44', Лоренцо Инсинье - 53' |
Стадион: Stadio Carlo Castellani, 10245 томошабин
Бош ҳакам: Livio Marinelli
"Лацио" - "Милан"
Жароҳат туфайли икки испаниялик — Патрик ва Педро жамоасига ёрдам беролмайди. Бу эса Саррига катта муаммо бўлмоқда. Ҳужумда Фелипе Андерсон, Иммобиле ва Цаканьи учлигини кўришимиз мумкин. Назарий жиҳатдан "Милан" асосий таркибида Романьонли тушиши керак, лекин Пиоли катта эҳтимол билан Томори-Калюлю жуфтлигига эътибор қаратади. Бошланғич таркибда Салемаркис тушиш эҳтимоли бор, чунки Браим Диас кубокдаги ўйини билан унчалик ҳам илиқ таассурот қолдирмади.
Жамоалар охирги бор кўришганида, "Милан" Италия Кубогида рақибини тор-мор этганди (4:0). "Россонери" чемпионатда ҳам бу мавсум 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳс Римда бўлишига қарамай, "қизил-қоралар" фаворит саналмоқда. Бироқ Мауриццио Сарри шогирдлари ҳам шунчаки қараб туришмайди.
Лацио Чиро Иммобиле - 4' |
Серия А . 34-тур 25/04/2022, 00:45 2
:
1
Тугади
|
Милан Оливье Жиру - 50', Сандро Тонали - 90' |
Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 24000 томошабин
Бош ҳакам: Marco Guida
"Сассуоло" - "Ювентус"
"Сассуоло" жорий мавсум ўзини яхши намойиш этаётган бўлса-да, жуда палапартиш ўйнамоқда. Агар интизомга кўпроқ амал қилганида, шубҳасиз, бундан юқорироқ натижага ҳам эриша оларди. Нима бўлган тақдирда ҳам, клуб яхшироқ ўйнашга ҳаракат қилади. Қолаверса, ҳамма етакчилар сафда тайёр туришибди. "Ювентус"да бир қанча камчиликлар бор. Тўғри, жамоа Италия Кубоги финалига чиқди, аммо А Серияда ишлари юришмаяпти. Қолаверса, таркиб билан боғлиқ муаммолар ҳам йўқ эмас. Кичик шикастланиш туфайли Мората ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Шунинг учун, ҳужумда Влахович ва Дибалани кўрамиз.
Ўтган сафарги учрашувда "Юве" қийинчиликсиз "Сассуоло"ни мағлуб этган (2:1). "Кекса синьора" ҳозир ҳам фаворит. Жамоа мавсумни яхши ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Ушбу баҳсда "нероверди"га осон бўлмаслиги аниқ.
Сассуоло Джакомо Распадори - 39' |
Серия А . 34-тур 26/04/2022, 00:45 2
:
1
Тугади
|
Ювентус Пауло Дибала - 45', Мойзе Кин - 88' |
Стадион: Stadio Mapei - Citta del Tricolore, 20000 томошабин
Бош ҳакам: Fabio Maresca
Сергей Румянцев
Фикрлар