UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  0 18:15Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 0:0 (матнли трансляция)  3 18:10Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  6 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   4 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  2 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  43

"Чемпионлик кубогини Тошкент вилоятига олиб келишга ҳаракат қиламиз" — Муроджон Тошматов Янгиликлар

"Чемпионлик кубогини Тошкент вилоятига олиб келишга ҳаракат қиламиз" — Муроджон Тошматов

Олмалиқнинг АГМК жамоаси Суперлиганинг навбатдаги турида ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлуб этди.

3:1 ҳисобидаги натижа билан якунланган учрашувувда мезбонларнинг голларидан бирига Муроджон Тошматов муаллифлик қилди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Нефтчи" турнир жадвалида пастки ўринларда кетаётганди. АГМК эса чемпионлик учун курашмоқда. Шундай экан ўйин борасида қандай таассуротлар юзага келди?
- Кечаги рақибимиз "Нефтчи" Ўзбекистоннинг тарихий жамоаси ҳисобланади. Бугунга келиб улар ўз мавқеини тиклашга ҳаракат қилмоқда. Ушбу жамоага қарши ўйинлар доим қийин бўлиб келган. Шуни билган ҳолда тайёрландик. Биринчи давра якунланишига оз қолди. Демак кўпроқ очко жамғаришимиз керак. Жорий йилда чемпионликка давогарлардан биримиз. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ. Қўлга киритилган уч очко чемпионлик йўлила катта ёрдам бериши тайин.

- Гол ўйланган комбинациямиди ёки таваккал қабул қилинган қарор?
- Бурчак зарбаси аввалдан ўйланган режа эди. Лекин қайтган тўпга зарба бердим. Бу вақтда жуда тез қарор қабул қилишингиз даркор. Таваккал зарба бердим. Худога шукур омадим келиб тўп дарвозага бориб тушди.




- Фарғоналикларнинг ожиз нуқтаси дарвоза чизиғидир. Машҳур Муҳаммаджонов бундай голларни бир неча бор ўтказганига гувоҳ бўлганмиз...
- Дарвозабон ҳам гол ўтказаман, деб майдонга тушмайди. Муҳими ҳаракатдан тўхтаб қолмасин. Машҳурбек ажойиб посбон.

- Бу йил чемпионлик Тошкентдан ташқарига чиқадими? АГМКнинг бу борадаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Бундан буён очко йўқотмасак чемпионлик кубогини Тошкент вилоятига олиб келишга ҳаракат қиламиз. Насиб қилса биринчи ўринни олмоқчимиз.

- Мавсум бошидаги омадсизликлар нима билан боғлиқ?
- Жамоамизга омад етишмади. Дастлабки турларда мағлубиятларга учрадик. Боз устига таркибимизда ҳам йўқотишлар бор эди. Худога шукур у кунлар ортда қолди.



ОКМК

Муроджон Тошматов - 12', Хуршид Ғиёсов - 70'

Суперлига. 11-тур

27/05/2022, 19:00

1
:
3
Тугади

Нефтчи

Муҳсин Убайдуллаев - 29', Сирожиддин Қўзиев - 31'

45'
90'
12'  Муроджон Тошматов
12'  Хуршид Ғиёсов
53'  Хуршид Ғиёсов
70'  Хуршид Ғиёсов
72'  Миржамол Қосимов (Андрей Мишченко)
72'  Мартин Боаке (Александр Касьян)
85'  Сияваш Ҳақназарий (Нодир Абдураззоқов)
85'  Хуршид Ғиёсов (Шоҳруҳ Гадоев)
8'  Марко Шарич
29'  Муҳсин Убайдуллаев
31'  Сирожиддин Қўзиев
31'  Абдулло Олимов
67'  Анвар Ғофуров
74'  Суннатилла Абдуллажонов (Ойбек Қиличев)
74'  Марко Шарич (Иззат Абдуллаев)
80'  Аббос Ғуломов (Шерзод Каримов)


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика