UZ

Сўнгги янгиликлар

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

Чемпионлар лигаси учун кураш. "Арсенал" vs "Манчестер Юнайтед" Янгиликлар

Чемпионлар лигаси учун кураш. "Арсенал" vs "Манчестер Юнайтед"

Бугун Тошкент вақти билан 20:00да "Эмирейтс" стадионида "Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги АПЛнинг 36-тур учрашувига старт берилади.

Ушбу баҳс Чемпионлар лигаси учун кечаётган қизғин курашга ойдинлик киритиши мумкин. Айни дамда турнир жадвали қуйидаги ҳолатда:


Тўлиқ жадвал ва тўпурарлар рўйхати билан бу ерда танишасиз: АПЛ ТУРНИР ЖАДВАЛИ


Таркибдаги йўқотишлар

Ушбу баҳсда мезбонлар ярим ҳимоячиси Гранит Жаканинг иштирок этиши сўроқ остида, бироқ ҳимоячи Шкордан Мустафи машғулотларга қайтди ва посбон Давид Оспина ҳам соғ.

"Манчестер Юнайтед" сафида Маруан Феллайни ва Эшли Янг учрашувни ўтказиб юборади. Бельгияликда дисквалификация бор, Янг эса жароҳатини даволамоқда. Тимати Фосу-Менсанинг иштирок этиши сўроқ остида, Маркус Рашфордда эса кичик шикастланиш бор.


Қизиқарли маълумотлар

  • "Арсенал" ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед"ни 3:0 ҳисобида таслим этди, аммо бу муваффақият Премьер-лига доирасида "қизил иблислар"га қарши ўтказилган сўнгги 11 учрашувдаги илк ғалаба ҳисобланади (4 та дуранг, 6 та мағлубият).
  • Уэйн Руни "Арсенал"га қарши баҳсларда 11 та гол урган ва у Премьер-лига тарихида "тўпчилар" дарвозасини энг кўп ишғол этган футболчи ҳисобланади.
  • Жозе Моуриньо "Арсенал"га қарши 12 та Премьер-лига учрашувида бирор маротаба мағлуб бўлмаган (5 та ғалаба, 7 та дуранг)
Мураббийларнинг қисқача фикрлари

Арсен Венгер: "Биз ўз ўйинимизга эътибор қаратамиз. Жамоамизда ғалаба қозонишдан бошқа йўл йўқ".

Жозе Моуриньо: "Биз "Арсенал"га қарши баҳсда 5:0 ёки 6:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз деймайман. Натижа учун курашамиз".



Статистика: "Арсенал" - "Манчестер Юнайтед"

Ўзаро учрашувлар сони: 49

Ғалабалар: 12 - 22

Дуранг: 15


Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 учрашув:

19.11.2016

"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 1:1


28.02.2016

"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 3:2


04.10.2015

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" 3:0


17.05.2015

"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 1:1


22.11.2014

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед"


Тўпурарлар: Алексис Санчес (19 та гол) - Златан Ибрагимович (17 та гол)


Ассистентлар: Алексис Санчес (9 та) - Андер Эррера (6 та)


Паслар: Гранит Жака (1925 та) - Поль Погба 2139 та


Ушбу учрашувда ким ғолиб чиқади? Тахминларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика