

"Реал" ва "Бавария" турнирнинг кейинги босқичига чиққан дастлабки жамоалар бўлишди.
Эътиборлиси, бу ишни, камида чорак финалга қадар етиб боришни, мадридликлар қаторасига 7-бор, "Бавария" эса 6-марта уддасидан чиқди.
Зидан шогирдлари "Наполи"ни бир хил 3:1, 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Мюнхенликлар ҳам ўз навбатида лондоннинг "Арсена"лига ҳеч қандай имконият қолдиришмади (5:1, 5:1).
Вақт ўтиб бормоқда, лекин баъзи нарсалар ҳали ҳам ўша-ўша.



