UZ

Сўнгги янгиликлар

14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  0 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  1 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  3 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  18 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  40 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1

Чемпионлар лигаси. "Лион" - "Барселона" Янгиликлар

Чемпионлар лигаси. "Лион" - "Барселона"

Бугун, 20 февралга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00да "Лион" ҳамда "Барселона" ўртасида Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг илк учрашуви бўлиб ўтади.

Бу жамоалар ҳозиргача Чемпионлар лигасида ўзаро 6та баҳс ўтказишган.

2001 йил, 10 октябрь. "Барселона" - "Лион" 2:0

2001 йил, 23 октябрь. "Лион" - "Барселона" 2:3

2007 йил, 19 сентябрь. "Барселона" - "Лион" 3:0

2007 йил, 28 ноябрь. "Лион" - "Барселона" 2:2

2009 йил, 25 февраль. "Лион" - "Барселона" 1:1

2009 йил, 12 март. "Барселона" - "Лион" 5:2


Ушбу ўйиндан олдин "шерлар" сафида жиддий йўқотиш бор. Жамоа сардори Набиль Фекирда битта ўйинга дисквалификация бор. Бундан ташқари Рафаэль ва Амин Гуири жароҳат туфайли майдонга туша олмайди. Тангуй Ндомбеле ва Жэйсон Денайерларнинг баҳсда иштирок этиши сўроқ остида.

Каталония клуби сафида ҳам йўқотишлар мавжуд. Артур, Рафинья ва Яспер Силлессен жароҳат сабабли ўйинни ўтказиб юборишади.

Тахминий таркиблар

"Лион": Лопес, Менди, Морель, Марсело, Дубуа, Ауар, Тузар, Ндомбеле, Депай, Дембеле, Траоре.

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Лангле, Пике, Роберто, Видаль, Бускетс, Ракитич, Дембеле, Суарес, Месси.


"Лион" - "Барселона" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар:

- "Лион" Чемпионлар лигасидаги сўнгги 5та ўйинида дуранг қайд этди

- "Барселона" "Лион"га қарши ўтказган сўнгги 6та учрашувнинг 5тасида камида 2тадан гол урган

- "Барселона" Чемпионлар лигасидаги охирги 6та баҳсда мағлуб бўлгани йўқ

- "Барселона" "Лион"га қарши кечган сўнгги 6та ўйинда мағлубиятга учрамаган

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика