UZ

Сўнгги янгиликлар

11:49Рафаэл Леау АПЛнинг топ-клублари диққат марказида  0 11:20Ички ҳиссиёт. "Насаф" бугун Қаршида очко йўқотади(ми)?  11 11:12Роналду "Спортинг"га ўтишга яқин. Португалиялик ЖЧ-2026га қадар ватанига қайтмоқчи  4 10:46"Арсенал" асосий футболчиси билан музокараларни бошлади  3 10:16«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  11 09:45Испания терма жамоаси футболчиси "Арсенал" билан келишувга эришди  9 09:17Пол Робинсон: "МЮ ва "Тоттенхэм" ЕЧЛга тайёр эмас"  11 08:50Салоҳ — журналистлар талқинига кўра АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси  12 08:22"Байер"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  1 07:54"Барселона" учта ўртоқлик учрашуви учун 15 миллион олади  3 07:25Суперлига. Бугун 9-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 01:47А Серия. "Милан" иродали ғалабага эришди  6 01:20"Бавария" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  0 00:45Расман: Ироқ термасига янги бош мураббий тайинланди  2 00:40Суперлига. Абрамов бошчилигидаги "Динамо" кичик ҳисобда ғалаба қозонди, "Андижон" эса дербида "Нефтчи"га мағлуб бўлди  1

"Чемпионат стартини интиқлик билан кутяпман" ёхуд "Қизилқум"нинг янги легионери нимани ваъда қилди? Янгиликлар

"Чемпионат стартини интиқлик билан кутяпман" ёхуд "Қизилқум"нинг янги легионери нимани ваъда қилди?

"Қизилқум" жамоаси янги мавсумга тайёргарлик жараёнида таркибини сербиялик футболчи билан кучайтириб олди.

Сербиянинг "Вождовац" клуби аъзоси Александар Станиславлевич энди навоийликлар шарафини ҳимоя қилади. Фаолияти давомида Австрия, Венгрия, Сербия, Греция, Исроил чемпионатларида тўп тепган Станиславлевич сайтимизга янги клуби ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. 

- Александар яқинда "Қизилқум" жамоасининг йиғинига келиб қўшилдингиз. Бир нечта машғулотларда ҳам иштирок этдингиз. Дастлабки таассуротлар қандай? Мазкур клубнинг сизга юборган таклифи ҳақида нима дея оласиз?

- Аввало таклиф учун клуб ва Ҳамиджон Актамовга миннатдорчилик билдираман. Мени жуда яхши кутиб олишди. Жамоа эса ўз оила аъзосидек қабул қилди. Одатда футболчи янги чемпионатга борганида мослашишга қийналади. Ўйлайманки, менда бу муаммо юз бермайди. Айни пайтда чемпионат стартини интиқлик билан кутмоқдаман. Мавсум бошлангач ўзимнинг ҳаракатларим билан "Қизилқум"га фойда келтиришни мақсад қилганман.

- Барибир биз учун четдан келган легионер футболчининг юртимиз ва чемпионатимиз ҳақидаги фикрлари қизиқтиради. Ўзбекистонга келгунингизга қадар сизда қандай маълумотлар бор эди? 

- Шуниси аниқ эдики, бу ерда яхши жамоалар кўп. Мухлислар ўз суюклиларини ҳеч қачон ёлғизлатиб қўйишмайди. Албатта мен Ўзбекистонда тўп тепган бир қанча яхши футболчиларни танийман. Улар мамлактингиз футболи ҳақида қизиқарли нарсаларни гапириб беришган.

- Суперлига клубларида сербиялик легионерлар кўпчиликни ташкил қилади. Улар орасидан кимни яқин дўстингиз сифатида кўрсата оласиз?

- Барчаларини. Биз бир-биримизни яхши биламиз. Кимнидир майдон ичида, яна бошқани майдон ташқарисида. Сербиялик футболчиларнинг кўплиги ўзингни бегонадек ҳис қилмаслигинга ёрдам беради. 

- Легионер сифатида мухлисларга нимани ваъда бермоқчисиз?

- Бундай мухлислар қаршисида майдонга чиқишимдан хурсандман. Шуни айтаманки, ҳар бир учрашувда жамоам учун қўлимдан келган барча нарсани қиламан. Ишонаманки, ишқибозларимизнинг қўллаб-қувватлаши остида ажойиб футбол кўрсатамиз. Шу боис ҳозирда машғулотларга астойдил ишлаяпмиз. Ўтказилаётган йиғинлар, машғулотларнинг самарасини расмий учрашувларда кўрамиз, деб ўйлайман. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика