

1:1 ҳисобида якунланган ўйинда Каталония клуби устози Эрнесто Вальверде жароҳатидан қутилиб сафга қайтган ҳужумчи Усмон Дембелени майдонга туширишни истамади.

Маълумотларга кўра, Вальверде Дембелега имкон берадиган вақт келди деб ҳисобламоқда ва уни "Челси"га қарши жавоб учрашувига тайёрламоқчи. Испаниялик мутахассис франциялик форвардни биринчи учрашувда майдонга туширишни истамаганининг сабаби - Дембеледа бундай ўйинлар тажрибаси кам, у ҳали ҳам жамоага кўника олмаяпти. Усмон ўзига бўлган ишончни ошириши учун Вальверде уни "Жирона"га қарши бўлиб ўтадиган ЛаЛиганинг 25-турида асосий таркибда майдонга туширмоқчи.



