"Челси"га "Барселона" футболчиси керак

Mirjalol Normatov
19 май 2022, 01:27
"Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле "Челси" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Журналист Кристиан Фалькнинг ёзишича, Каталония клуби вингери айни дамда "Челси"нинг шорт-листидан ўрин олган.

Лондонликлар бош мураббийи Томас Тухель ҳамда Усмон Дембеле биргаликда Дортмунднинг "Боруссия"сида фаолият олиб борган. Энди барчаси клубларнинг молиявий келишувига боғлиқ.

Ушбу мавсумда Дембеле ЛаЛигада 20 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 13 ассист амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal