"Челси" январда де Врейни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
16 сен 2016, 21:12
"Лацио" ҳимоячиси Стефан де Врей "Челси" қизиқишлари доирасида.


"Аристократлар" бош мураббийи Антонио Конте ёзда футболчини ўз таркибига қўшиб олиш учун астойдил ҳаракат қилди. Бироқ, ушбу трансфер амалга ошмади ва лондонликлар якунда 30 миллион евро эвазига Давид Луисни ҳарид қилдилар.

Маълумотларга қараганда, "Челси" қишда яна бир маротаба де Врейни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›