"Челси" Упамекано, де Лигт ва Кундега қизиқмоқда

Alisher
11 июл 2022, 13:40
"Челси" ёзги трансфер ойнасида камида икки марказий ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Лондон клуби "Бавария"дан Дайо Упамекано, "Ювентус"дан Маттейс де Лигт ва "Севилья"дан Жюль Кундега қизиқмоқда.

Қайд этиш керакки, лондонликлар хўжайини Тодд Боэли де Лигтнинг трансфери борасида музокаралар олиб борди, аммо клуб "Бавария" томонидан жиддий рақобатни билади.

Шу билан бирга, 22 ёшли нидерландияликнинг Мюнхен клубига ўтиши Упамеканонинг кетишига олиб келиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Evening Standard

Сўнгги янгиликлар

Барча ›