"Челси" трансферлар ойнаси якунига қадар яна икки футболчи сотиб олмоқчи
24 янв 2023 22:37
Янгиликлар
"Челси" трансферлар ойнаси якунига қадар яна икки футболчи сотиб олмоқчи
"Челси" "Эвертон"нинг бир йўла икки футболчисини таркибга қўшиб олиш вариантларини кўриб чиқмоқда.
"The Telegraph" хабарига кўра, айни дамда Лондон клуби Энтони Гордон ҳамда Амаду Онана каби футболчиларига қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ клуб уларни келаси ёзда таркибга қўшиб олишни режа қилганди. Аммо режалар ўзгариб, футболчилар билан қишдаёқ шартнома имзолашмоқчи.
"Челси" Гордон билан шартнома имзолаб, уни "Эвертон"га мавсум якунига қадар ижарага беради. "Лилль"дан 34 млн евро эвазига "ирислар"га кўчиб ўтган 21 ёшли Онана эса ижара асосида ёзгача "аристократлар" таркибида ўйнайди.
"Эвертон" анча вақтдан буён "Челси" футболчиси Ҳаким Зиешнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. "Челси" ушбу икки футболчининг трансфери учун Зиешни беришга тайёр турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар