«Челси» Шнайдерлин ва Клайнга қизиқиб қолди

Narzulla Saydullayev
9 апр 2015, 08:35
«Челси» «Саутгемптон»нинг бир йўла икки нафар футболчисига қизиқмоқда.
The Guardian нашри хабарига кўра, Лондон клуби Морганом Шнайдерлин ва Натаниэл Клайнга эътибор қаратди. Бу ўйинчиларга «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

«Кўклар» скаутлари бу ўйинчиларни «Эвертон» – «Саутгемптон» (1:0) учрашувида кузатишган.

Олдинроқ «Саутгемптон» устози Роналд Куман Шнайдерлин камида 27 миллион фунт эвазига сотилишини маълум қилганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru