"Челси" Пьянич билан музокараларни бошлади

Alisher
14 май 2020
"Челси" "Ювентус" билан ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич борасида музокараларни бошлади.

Лондон клуби мавсумлар оралиғида жамоанинг ўрта чизиғини кучайтирмоқчи ва шу сабаб босниялик футболчи билан шартнома имзолашга уриниб кўради.

"Кўклар" битимга "кекса синьора" қизиқаётган 30 ёшли ўйинчи Жоржиньони қўшишга тайёр. Пьяничга бундан ташқари "Барселона" ва ПСЖ клублари ҳам қизиқмоқда.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум туринликлар сафида 32та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Guardian