UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  0 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  2 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  1 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  2 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  17 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  8 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  5 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  3 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  3 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  7

"Челси" Мойзес Кайседога катта маблағ сарфлайди Янгиликлар

"Челси" Мойзес Кайседога катта маблағ сарфлайди

Лондоннинг "Челси" клуби январь ойида трансферлар учун катта маблағ сарфлашда давом этади.

Бу сафарги нишонда Премьер-лига вакили "Брайтон" юлдузи Мойзес Кайседо белгиланди. Грэм Поттерни яна шогирди билан бирлаштириш "Стэмфорд Бриж" эгаларига 75 млн фунтга тушади. Мутахассис аввалги жамоасида жанубий қирғоқда 21 ёшли футболчи билан шартнома имзолади ва унга мураббийлик қилди. Кайседо 2021 йилда Эквадор жамоасидан 4,4 млн фунтга харид қилинганидан кейин кучайганидан кучайиб борди. 

Ярим ҳимоячининг ўтган йил охирида Қатардаги мундиалда кўрсатган ўйини унинг нархида янада ўсиш кузатилишини таъминлади. Ҳатто "Ливерпуль" жанубий америкалик футболчига расмий қизиқиш билдирди. Шундай бўлса-да, "кўклар" рақобатда барчадан ўзиб, Кайседони ўзиники қилиши маълум бўлмоқда. "Челси" ярим ҳимоячи учун 65 млн фунт тўлашга тайёр, "Брайтон" эса мавсум ўртасида асосий ўйинчиларидан бири билан йўлларини айро қилиш учун 75 млн фунт истайди.

Агар бу келишув амалга ошса, Мойзес Кайседо "Челси" ушбу ойда шартнома тузган олтинчи футболчи бўлади. Бундан аввал жами 152 млн фунтга Жоау Феликс, Давид Фофана, Андрей Сантос, Бенуа Бадиашиле ва Михаил Мудрик Поттер лойиҳасига қўшилган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика